Узбекистон Республикаси Олий ва Урта махсус таълим
Туртинчи синф укувчилари психологик-физиологик характерига кура хаётий тажрибага бой, фанларга кизикишади. Диккат- эътибори тургунлашган булади.Жиддий булган масалалар устида фикрлаш, хажм жихатдан каттарок булган мусикани хам эшитишга кодирдирлар, изланиш ва мустакил мушохада этиш кобилиятига эга буладилар. Бу хусусиятларни барчасини укитувчи нихоятда уйлаб, окилона иш тутиши лозим. Хар бир дарсдан унумли фойдаланиши керак Бундан максад, болаларни тезрок дастурдаги мусика асарларига, дарс услубига, мусика санъатига, ашула айтишга, кизиктиришдан иборатдир. 4-синф укувчиларининг вокаль- хор малакалари бир хилда ривожланган булмайди. Чунки, баъзи бошлангнч синфларда мутахассислар етишмайди. Мутахассис иш олиб борган жойларда эса укувчилар соф унисонда куйлаш, ансанбль ва кушикларни меъёрга етказиб, икки овозда куйлаш даражаси эга буладилар.4- синфда хам укувчиларни дифференционал гурухларга булиб уткизиш лозим булади. Чунки, уларнинг бу даврда овозлари жарангдор, ёкимтой кулминацион ривожланган даври хисобланади. Шунинг учук дарсда купрок, куйлатиш максадга мувофикдир. Календарь- мавзули режа тузганда юкорида айтилган хусусиятларни хисобга олган холда, чорак йил мавзулари хисобга олиб, режа тузилади.
Укитиш давомида куйидагиларга эътибор бериш керак:
1-дан:Фанлар аро алока методи бошка фанлардан олинган билим ва малакалардан фойдаланиш;
Масалан: она тили ва адабиёт, тасвирий санъат, Узбекистон тарихи, табиатшунослик, математика ва бошкалар.
2 -дан: Укувчиларни мусикий кобилиятини устириш: соф унисонга эришиш,жумла бошида нафас олиб жумла охиригача режалаб етказиш лад хакида маълумот, улчовларни билиш,
ноталарга караб куйлай олиш…
3 - дан: Мусика саводига кизикиштира олиш: мусика саводининг энг мухим ахамияти- кушикни ноталар номлари билан куйлаш, тинглаш учун берилган асарларни тахлил кила олишдир.
4-дан: Вокаль - хор малакалари: 11 ёшдаги болаларда овоз пардалари тула шаклланган булади. Нафас анча чукурлашган булиб, кукрак кисми кенгайганлиги сабаблигир товуш анча кучайган булади. Овозларни маромига тушириб куйлаш учун кушик, парчаларидан машклар танлаб куйлаш-лозим. Машкларни маълум тизимга солиб куйлаш керак Машк ва ашулалар доимо секин темпдан бошлаб ургатилади. Кушик ургатишда дирижёрлик услубида фортепиано чолгу асбобидан унумли фойдаланиш лозим. Кушик ургатиш давомида соф унисонга, икки овозлиликка. бадиий ижрога эришиш лозим. Мусика тинглашда вокаль ва чолгу мусикаси, халк, оммавий мусикани ва касбий мусикани тинглаб идрок эта олиш назарда тутилади. Туртинчи синф укувчиларининг овоз аппаратлари шаклланган йулга куйилган булганлиги сабабли, уларни купрок тугарак ишларига жалб килиш ( хор, ракс, рубобчилар, доирачилар, вокал ансанбили) максадга мувофикдир.
IV синфда йил мавзуси: Халк мусика ижоди.
I -чорак: Узбек халк мусикасининг оммавий жанри.
II-чорак: Халк ашулалари ва ашула йулидаги куйлар.
Узбек мусикасида бастакорлик услуби.
III-чорак: Композиторлик услуби хакида маълумот.
IV-чорак: Композиторлар ижодида халк мусикаси намуналари.
1.Туртинчи синф укувчиларининг психологик-физиологик хусусиятлари?
2.Туртинчи синфда мусика укитишнинг максади ва мазмуни ?
3.Туртинчи синфда мусика дарсининг чорак йил мавзуси ва уларни мусика дарсдаги ахамияти? 4. Туртинчи синфда мусика дарсларини узига хослиги?
Вольта - бир нота ёзувида мусика асарларининг маълум кисмини кайта такрорлашда, турлича тутатиш учун куйиладиган белги.
Реприза- бир мусикий жумлани, узгармасдан икки марта гакрорланиши.
Созанда - Мусикачи бир чолгу асбобда ижро килувчи-чолгучи.
Торли- асбоблар турли хилдаги торлар- тортилтан чолгу асбоблар.
Мавзу: Бешинчи синфда мусика укитишнинг мазмуни ва методикаси
1. Бешинчи синф укувчиларининг психолбгик-физиологик
2. Бешинчи синфда мусика укитишнинг мазмуни ва методикаси
3. Бешинчи синфда мусика укитишнинг мазмуни ва методикаси.
1. Мансуров А, ва Каримова Д."Умумий таълим мактабларининг 5-синф мусика дарси учун методик тавсияномаси" Т. 1997 й.
2. Омонуллаев Д Нурматов X. Мамиров К "Умумий урта таълим укув дастури " Т. 1999.
Бешинчи синфда урта таълим этапи бошланади. 5-синф укувчилари психологик-физиологик жихатдан анча узгарган буладилар. Вокаль-хор куникма ва малакаларига эга булади. Соф унисонда куйлашга, икки овозли машкларни куйлашга, ансамблда куйлашга эга булади. Кушик хакида, тингланган асар хакида мустакил фикр юритиш кобилиятига хам эга буладилар. Овоз диапазони (До1 Ми2) маълум микдорда ривожланган булади, улар хаётий тажрибага бой буладилар. Фанларга кизикувчан ва уларининг севган машгулотларига астойдил мехр билан карайдилар. Болаларда диккат-эътибор анча тургунлашган булади. Хажм жихатдан каттарок мусикани тинглашга ва куйлашга кодир булади. Myсика дарсида кургазмалилик асосий уринни эгаллайди. Укитувчи узи кушикни ифодали килиб куйлаб ва бериши укучиларни мусикий укув кобилиятларини устириши керак:
1.Соф унисонга эришиши.
2.Мусикий жумлани бошидан охиригача тула идрок этиши,
3.Нотага караб куйлаш кобилиятига эга булиши керак
Мусика саводидан асар тахлили, ноталарни жойланиши
улчовлар ансамбль, хор, оркестр хакидаги билимларга эга булиши максадга мувоффикдир. Мусика дарсларида иложи борича, укитувчи кургазмали куроллардан, техника воситаларидан купрок фойдаланиши керак Укувчилар мусика фанини бошка фанлар билан боглик эканлигини онгли равишда англаши керак. Бешинчи синф укувчиларини кизикиши, кобилиятига караб тугаракларга жалб этиш лозим. Бешинчи синфда бир овозда кушик куйлаш устида иш олиб бориш давридаёк укувчиларни икки овозда куйлашга аста-секин тайёрлаб бориш лозим. Укув йилининг иккинчи ярмидан бошлаб ни-хоятда оддий машклардан, кушик наркоратларидан куйлаш учун кулай булган ладлардан бошлаш максадга мувофикдир. Энг оддий ва мураккаб машкларни хам асосан сольфеджио килишйули билан урганиш ва куйлаш лозим, чунки бу жараёнда ноталарни номлари ва баландлиги холатини хам англаб борилади. Икки овозликда куйлашни бошлашдан- ллдин синф тахтасида ёки плакатларда курсатиб ноталар номини ва товушнинг баландлик холатини аниклаб, овоз чикариб бир неча марта такрорлаб сунг, куйлаш зарур. Дастлабки катта терция, соф кварта, соф квинта, катта секста сингари охангдош интерваллар машклар учун асос була болади. Чунки бу интерваллар куйлаш учун кулай ёкимли ва укувчилар хотирасида сакланиши осон. Интерваллар факат икки овозда куйланмасдан, балки тинглаш учун ижро этиб, уларда юкори ва пастки товушни аниклашни топшириш лозим. Бундай саволлар укувчиларни гармоник укувчини кучайтиради, интервалларни охингли равишда узлаштириш туйгуси пайдо булади. Икки овозли кушикларни куйлаш учун, кичик кононлардан бошлаб каттарок хажмдаги журсиз (акапелла) асарларига утиш, укувчиларни бир-бирини диккат билан эшитиб куйлаш кобилиятларини устиради. Икки овозли кушикларни танлаганда, икки овозли элементи бор, кичик хажмдаги асарлар максадга мувофикдир. Хар кайси овознинг оханги аник равшан мустакил булиши керак. Пастги овозда куйи ширали, хушоханг, яхши эсда коладиган булиши айникса мухимдир. Офоз партиялариниг диапазони, секста, септима, октавалар хажидан ошмайдиган кушиклар айтишга айникса кулайдир.
Кушиклар уртача темпда ёзилган булиши куйлаш учун фойдали ва осондир. Икки офозли кушикларнинг оханглар иметация жихатидан шакли енгил ва осон булши керак. Узбекистон халк кушикларни укитувчи икки овозли килиб, кайта ишлаб ургатиши укувчиларни талаффузи интонация ва хотирасини иккинчи овоз харакатлашиши хам, болаларни эшитиш кобилиятини устиради. Кейинчалик эса овозларни параллель бир томонга йуналиши, овозларни карама-карши йуналиши ва хар хил мураккаброк холатида хам куйлаш мумкин булади. Мусика дарсида икки овозда куйлаш учун болалар овозини дискант ва альтга булиш шарт эмас, балки тахминий булиши хам мумкин. Чунки иккинчи, учунчи овозни куйлаганда болаларни мусика укуви усади. Шунинг учун овозларни галма-гал териб алмаштириб куйлатиш лозим. Бунинг учун албатта дастлаб, соф унисонга эришилади. Сунгра, икки овозли асарларга утилади. Бешинчи синф болаларини овозини янгрок, овоз аппаратлари шаклланган, куникма ва малакага эга булганлиги сабабли икки овозли кушикларни ургатиш максадга мувофикдир. Бешинчи синфда мусика дарсларини йил мавзуси «Композиторлик мусика жанри».
I-чорак: «Узбек халк чолгулари оркестри. Хор санаъти».
II-чорак: «Симфоник оркестр. Мусикада вокал-симфоник жанрлари.»
III-чорак: «Сахнавий мусика асарлари. Балет ва ракс санъати, мусикали драма ва комедия.»
IV- чорак: «Опера санъати, узбек мусикасида опера жанри».
Бешинчи синфда дарснинг асосий максади, укувчиларни бошлангич синфларда олган билимларини ва тайёргарлик даражасини аниклаб, мусика машгулотларига, тугарак ишларига (кизиктиришдан иборат. Мазкур максад юзасидан кириш сухбати утказилади ва купчилик ёддан биладиган кушик куйланади. куйлашдан олдин ашула айтиш холатини, утириш коидаси таништирилади ва тартибга солиниб, вокаль машкида овозлар созланади. Сунгра кушик ижро этилади хамда ижро ютук ва камчиликлари бахоланади. Кушик, мазмуни сухбатда аникланиб, хар характери, темпи, шакли белгилалади ва талабларга кура кайта куйланади, токи укувчиларда дарснинг профессионал даражаси сезилсин. Бунда айникса овоз эркинлиги ва равонлиги, соз ва ансамблга эътибор кучаяди. Кушик ижроси характер жихатдан таккосланади ва бадиий мазмун жихатдан тахлил этилади. Натижада укувчиларни кушик куйлашга, мусика тинглашга, асарларни саводли тахлил килишга, тугаракларга катнашишга, чиройли овоз хосил килиб куйлаш маъсулияти ошади. Кейинчалик эса икки овозли кушик куйлашга кизикиши ортиб боради. Икки овозли куйлаш малакаси сингдирилади. Бу тугарак пайтларида уз натижасини курсатади. Мусикий асарни тинглаш ва куйлаш учун албатта мусикий билим ва куникмаларга эга булиш керакли ва хаётда мусика тарбиясининг ахамияти хакида баён этилади.
1.Бешинчи синфда мусика укитишнинг иш мазмуни ва методикаси нимадан иборат?
2.Бешинчи синф укувчиларининг физиологик-психологик хусусиятлари.
3.Бешинчи синфда икки овозда куйлашнинг ахамияти ва кандай?
4.Бешинчи синф укувчиларининг укиш давомида узлаштирган ва малакалари нималардан иборат?
Катта ашула - Фаргона водийси кисман, Тошкентда ижро..
Интерваль-аник баландликка эга булган, икки товуш баландлиги буйича оралиги;
Опера- мусикали драмматик асар, нуткининг маълум бир кисми деярли хаммаси куйланади.
Халк чолгу асбоблари-оркестри, халк чолгу-асбобларидан оркестрлар.
Мавзу: Олтинчи синфда мусика укитишни мазмуни ва методикаси.
1. Олтинчи синф укувчиларини психологик-физиологик хусусусиятлари.
2. Олтинчи синфда мусика укитишни мазмуни.
3. Олтинчи синфда дарс мавзуси ва унинг укувчиларнинг билим ва малакасига мослиги.
1. Нурматов X. ва Ибрагимов. О. "Олтинчи синфда мусика учун кулланма". Т 1996
2. Кензер Е. ва Ёрматов. Ш. " Олтинчи синф учун «Мусика» мослиги". Т 1978
3. Кодиров Р. Бошлангич мактабда куп овозда куйлаш. Т 1997.
Олтинчи синфда мусика дарсларининг максад ва вазифалари укувчиларнинг психологик-физиологик хусусиятлари ва мусикий укуви, олдинги синфларда олган билим ва малакаларини даражасига асосланиб белгиланади. Бу синфда амалга оширилиши булган максадлар, мусика тарбиясининг бош мезони-укувчилармхинг маънавий бойлигининг таркибий кисми болтан мусикавий маданиятни шакллантиришга каратилади. Мазкур максадларни куйидагича амалга ошириш белгиланади:1.Дарснинг барча фаолиятлари воситасида доимий равишда укувчиларнинг мусикавий икидорини ривожлантириб бориш.
2. Вокаль-хор малакаларини ривожлантириб, якка жамоа булиб куйлаш, икки овозли куйлашга ургатиш.
3.Мусика идрокини ривожлантириш ва асарларни тузилиши, шакли, лади, муаллифлари, темпи, хакида фикр юритишга ургатиш эстетик завкланиш воситасида хотираси, нутки, дунёкарашини устириш.
4. Мусика саводидан, оддий мусика терминларини ва атамаларини мохиятини мусика амалиётида билиш ва хар бир мусика асарида куйлаб бориш. Овоз диапазонига (ДО1-Ре2 )караб икки овозлик килиб ургатилади. Олтинчи синф укувчиларида успиринлик даври бошланади. Бунинг нaтижасида организмда актив узгаришлар руй беради. Физиологик-психологик жихатдан укувчилар овозини узгариши, буйнинг усиши, фанларга мустакил фикр юрита олиши ва кобилиятлари ривожлана бошлайди. Натижада бош мия етарли даражада озука ололмай, холатлари руй беради. Яъни дарс давомида укувчиларни эътибори таркалади. Уларни жалб этиш кийинлашади. Бу уларга жиддий, мехрибонона муносабатда булиш, дустона сухбатлашишни талаб этилади. Шунинг учун укитувчи хар бир укувчини яхши урганиши лозим. Чунки, укувчилар катталарни муносабатига жиддий эътибор берадилар улар купрок катталар билан муомалада булишларини истайдилар. Болаларнинг интизомида айрим узгаришлар пайдо булади, боланинг истаги ва кобилияти орасида тафовутлар содир булиб туради. Буларнинг хаммаси укитувчидан юкори малака ва тарбиячиликни талаб этади. Бундай холатда укитувчи укувчиларни куйи синфларда олган билим ва малакаларга ва хаётий далилларга суяниб иш тутиши яхши натижа беради. Бунинг учун дарс мазмунини хаёт билан "юклаб олиб бориш зарур. Кушик ургатиш ва мусика тинглаш жараёнида асарлардан парчалар куйлаб овозларини созлаши юлаларда кизикиш уйготади. Бунда ижро услубларини батафсил тушунтириш лозим. Асарларни тахлил этишда болаларни актив гнаштириш максадга мувофикдир. Хар бир халкнинг уз миллий мусика санъати мавжудлиги, мусика хар бир тарихий даврнинг бадиий акси эканлиги хакида болаларга аник тушунча хосил килиши лозим. Шу асосда узбек мусикасининг киска тарихи чолгу асбоблари ва узбек халк мусика жанрлари, макомлари мумтоз замонавий кушикларини таккослаб курсатиш мумкин. Масалан: «Шашмаком» тожик ва узбек халкларининг биродарлик рамзи эканлиги, уларнинг куп чолгу асбоблари эканлиги ва бошка халклар фойдаланиши мумкинлиги хакида, халк мусикаси асосида яратилган композиторлик асарлар замонавий мусика билан таништириб таккослаш лозим. Мусика саводидан улчовлар, ладлар тон ва ярим тон, альтерация белгилари, динамик белгилари, интерваллар репризалар билан таништириб мусикий асарларни тахлил килиш яхши натижа беради. Олтинчи синфда укувчиларни овоз диапазони I- овозлар учун (ДогМи2). II -овозлар учун (Сикич- Ре2) кУ даврда укувчиларга кушикларни икки овозлик килиб ургатиш максадга мувофикдир. Чунки бу пайтда, мутация даври бошланади. Мутация давридан олдин угил ва киз болалар овози уртасидаги фарк унча, сезилмайди. Мутация пайтида кушик "ургатиш катта маъсулиятни талаб этади. Кушикларни овоз имкониятларига мос тушиши дарс даврида овозларини асраб авайлаш ишларига ахамият бериш зарур.