МАРК БАЁН ЭТГАН ХУШХАБАР
1 Худонинг Ўғли, Исо Масиҳ тўғрисидаги хушхабарнинг бошланиши. 2 Ишаё пайғамбарнинг китобида ёзилганидек: «(Мана, Мен сендан аввал Ўз хабарчимни юборяпман, у сенга йўл ҳозирлайди!)+ 3 Саҳрода кимдир бундай дея жар солмоқда: “Яҳовага* йўл ҳозирланглар! Унинг йўлларини текисланглар”»+. 4 Саҳрода Яҳё* пайдо бўлиб, одамларга гуноҳлари кечирилиши учун тавба қилиб сувга чўмиш кераклигини ваъз эта бошлади+. 5 Шунда Яҳудия ва Қуддусда яшовчиларнинг барчаси унинг ёнига келиб, Иордан дарёсида сувга чўмишар* ва гуноҳларини очиқчасига тан олишарди+. 6 Яҳё туя жунидан кийим кийиб, белига чармдан камар тақиб юрарди+. Унинг егулиги чигиртка ва ёввойи асал эди+. 7 Яҳё шундай дея ваъз қиларди: «Ортимдан мендан кучлироқ зот келяпти. Мен энгашиб, сандалларининг боғичини ечишга ҳам арзимайман+. 8 Мен сизларни сувга чўмдиряпман, у бўлса сизларни муқаддас руҳга чўмдиради»+.
9 Ўша кунларда Исо Жалиладаги Носира шаҳридан Яҳёнинг олдига келди. Яҳё уни Иордан дарёсида сувга чўмдирди+. 10 Исо сувдан чиқиши биланоқ, осмон очилганини ва устига муқаддас руҳ каптар шаклида тушаётганини кўрди+. 11 Осмондан эса: «Сен Менинг севикли Ўғлимсан, сендан мамнунман»,— деган садо келди+.
12 Шу заҳотиёқ муқаддас руҳ уни саҳрога боришга ундади. 13 Исо саҳрода 40 кун бўлиб, ҳайвонлар орасида яшади ва Шайтон уни васвасага солди+. Бундан сўнг фаришталар унга хизмат қилишди+.
14 Яҳё ҳибсга олингандан кейин, Исо Жалилага борди-да+, ўша ерда Аллоҳнинг хушхабарини ваъз қилиб+, 15 деди: «Белгиланган вақт келди. Худонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди. Тавба қилиб+, хушхабарга ишонинглар».
16 Исо Жалила денгизи* ёнидан ўтиб кетаётиб, денгизга тўр ташлаётган+ Симун* ва унинг укаси* Идрисни+ кўриб қолди. Улар балиқчи эдилар+. 17 Исо уларга: «Менинг ортимдан юринглар, мен сизларни одам овчилари қиламан»,— деди+. 18 Улар дарҳол тўрларини қолдириб, унинг орқасидан эргашдилар+. 19 Исо йўлида давом этиб, Забадий ўғиллари Ёқубни ва укаси Юҳаннони кўриб қолди. Улар қайиқда тўрларини ямаб ўтирган эдилар+. 20 Исо шу онда уларни ҳам чақирди. Улар оталари Забадийни ёлланган ишчилари билан қайиқда қолдириб, Исонинг ортидан эргашишди. 21 Улар биргаликда Кафарнаҳумга йўл олишди.
Шаббат куни келиши биланоқ, Исо ибодатхонага* кириб, таълим бера бошлади+. 22 Халқ унинг таълим бериш тарзига қойил қоларди, чунки у уламолар каби эмас, балки буюк ваколат эгасидай гапирарди+. 23 Ўша пайтда уларнинг ибодатхонасида жинга чалинган бир киши бор эди. У овози борича бақириб: 24 «Эй носиралик Исо, бизда нима ишинг бор?+ Сен бизни йўқ қилгани келдингми? Сен, Аллоҳ юборган муқаддас зот эканингни биламан»+,— деди. 25 Лекин Исо унга дўқ уриб: «Жим бўл ва ундан чиқиб кет!» — деди. 26 Ёвуз руҳ эса ўша одамни тутқаноққа солиб, қаттиқ силкитди-да, баланд овозда қичқириб, ундан чиқиб кетди. 27 Бундан ҳаммани ваҳима босиб, ўзаро шундай фикр юрита бошлашди: «Бу нимаси? Бу қанақа янги таълимот экан? У ҳатто ёвуз руҳларга қудрат билан буюряпти, улар эса унга бўйсунишяпти». 28 Исо ҳақидаги шов-шув бир зумда бутун Жалила юрти ва ён-атрофларига ёйилиб кетди.
29 Улар ибодатхонадан чиққач, Ёқуб ва Юҳанно билан бирга Симун ва Идриснинг уйига боришди+. 30 Симуннинг қайнанаси+ иситмалаб ётган эди. Бу ҳақда дарҳол Исога айтишди. 31 Шунда Исо унинг ёнига келди-да, қўлидан ушлаб турғизди. Аёлнинг иситмаси тушиб, уларга хизмат қила бошлади.
32 Қуёш ботиб, кеч киргач, Исонинг олдига кўп касаллар ва жинга чалинганларни олиб кела бошлашди+. 33 Бутун шаҳар аҳолиси эшик олдига йиғилди. 34 Исо турли хасталикларга дучор бўлганларни соғайтириб+, кўпларнинг ичидан жинларни қувиб чиқарди. Аммо жинларнинг гапиришига йўл қўймади, сабаби улар унинг Масиҳ эканини* билишарди.
35 Исо саҳарда, ҳали қоронғи пайтда туриб хилват жойга кетди ва ўша ерда ибодат қилди+. 36 Симун билан унинг ёнидагилар эса уни қидиришга тушишди. 37 Исони топиб: «Сизни ҳамма қидиряпти»,— деб айтишди. 38 Лекин Исо уларга: «Юринглар, яқин атрофдаги шаҳарчаларга борайлик. Мен ўша ерларда ҳам ваъз қилишим керак, ахир шунинг учун келганман-ку»+,— деди. 39 Шу тариқа Исо бутун Жалилани айланиб, ўша ердаги ибодатхоналарда ваъз қилар ва жинларни қувиб чиқарарди+.
40 Кунларнинг бирида Исонинг ёнига бир мохов яқинлашиб, тиз чўкканча: «Сиз мени пок қила оласиз, фақат истасангиз бас»,— дея ёлворди+. 41 Исонинг раҳми келиб, унга қўлини теккизди-да: «Албатта истайман! Пок бўлинг»,— деди+. 42 Мохов киши шу заҳотиёқ дардидан фориғ бўлиб, покланиб қолди. 43 Исо уни жўнатиб юборишдан аввал жиддий огоҳлантириб, 44 шуларни айтди: «Бу ҳақда ҳеч кимга айтманг. Аммо бориб ўзингизни руҳонийга кўрсатинг ва покланишингиз учун Мусо пайғамбар буюргани бўйича қурбонлик келтиринг+. Бу уларга шоҳидлик бўлсин»+. 45 Лекин бу киши кетиши биланоқ, рўй берган воқеа тўғрисида ҳамма жойда жар сола бошлади. Натижада Исо шаҳарга очиқча кира олмай қолиб, шаҳар ташқарисида, хилват жойларда юрадиган бўлди. Шунга қарамай, ҳар ердан халойиқ унинг олдига келар эди+.
2 Орадан вақт ўтиб, Исо яна Кафарнаҳум шаҳрига кирди. Унинг уйда эканлиги ҳақида гап тарқалди+ 2 ва ёнига катта халойиқ йиғилиб келди. У ерда одам шу қадар кўп эдики, ҳатто эшик олдида ҳам жой қолмади. Шунда Исо уларга хушхабарни айта бошлади+. 3 Бу пайтда унинг ёнига тўрт киши шол одамни кўтариб келди+. 4 Халойиқ кўплигидан уни Исонинг ёнига олиб кира олишмагани учун, улар томни очиб, у турган жойнинг устини тешишди-да, шол одамни тўшаги билан тушириб қўйишди. 5 Исо уларнинг имонини кўриб+, шол одамга: «Болам, гуноҳларингиз кечирилди»+,— деди. 6 Ўша ерда баъзи уламолар ўтирган эди. Улар кўнглидан қуйидагиларни ўтказишарди+: 7 «Нега у бундай деяпти? Ахир у Худога қарши гапиряпти-ку! Гуноҳларни ёлғиз Аллоҳдан бошқа ким ҳам кечира оларди?»+ 8 Аммо Исо дарҳол уларнинг нима ҳақда фикр юритаётганини англаб, шундай деди: «Нега кўнглингиздан ёмон фикрларни ўтказяпсизлар?+ 9 Ахир шол одамга: “Гуноҳларингиз кечирилди”,— деб айтиш осонроқми ёки “Ўрнингиздан туринг-да, тўшагингизни олиб юринг”,— дейишми? 10 Бироқ билиб қўйингларки, Инсон Ўғли+ ер юзида гуноҳларни кечириш ваколатига эга»+. Сўнг Исо шол одамга деди: 11 «Сизга айтяпман: ўрнингиздан туриб, тўшагингизни олинг-да, уйингизга кетаверинг». 12 Ўша одам дарҳол ўрнидан туриб, тўшагини олди-да, ҳамманинг кўз ўнгида ташқарига чиқиб кетди. Буни кўрганлар қойил қолиб: «Биз ҳеч қачон бунақа ишларни кўрмаганмиз!»+ — дея Худони шарафлашди.
13 Исо яна денгиз бўйига борди. Унинг ёнида катта халойиқ тўпланди ва Исо уларга таълим бера бошлади. 14 Сўнг у йўлида давом этиб, солиқ идорасида ўтирган Алфей ўғли Левини* кўрди-да: «Менинг издошим бўлинг»,— деди. У эса ўрнидан туриб, Исонинг кетидан эргашди+. 15 Кейин Исо ва шогирдлари Левининг уйида дастурхон атрофида ёнбошлашган бир пайтда, кўпгина солиқчилар ва гуноҳкорлар уларга қўшилишди, чунки улар Исонинг орқасидан эргашиб келишган эди+. 16 Исонинг солиқчилар ва гуноҳкорлар билан овқатланиб ўтирганини кўриб, фарзийлар орасидан чиққан уламолар унинг шогирдларига: «Ие, у солиқчилар ва гуноҳкорлар билан овқатланиб ўтирибдими?!» — дейишди. 17 Бу гапларни эшитиб, Исо уларга деди: «Соғлар эмас, беморлар шифокорга муҳтож. Ахир мен одил кишиларни эмас, гуноҳкорларни даъват этгани келганман»+.
18 Яҳёнинг шогирдлари ҳамда фарзийлар рўза тутишарди. Бир куни улар Исонинг ёнига келиб, ундан сўрашди: «Нега Яҳёнинг ҳамда фарзийларнинг шогирдлари рўза тутишади-ю, сизнинг шогирдларингиз рўза тутишмайди?»+ 19 Исо уларга шундай деди: «Куёв+ жўралари билан бўлган пайтда жўралари рўза тутишадими? Ахир куёв уларнинг ёнида бўлганда улар рўза тутишмайди-ку. 20 Аммо куёв улардан айриладиган кунлар келади+. Ўшандагина улар рўза тутишади. 21 Ҳеч ким эскирган устки кийимга янги матодан ямоқ тикмайди. Чунки янги мато сувга кирганида, эскирган кийим баттар йиртилади+. 22 Шунингдек, ҳеч ким янги шаробни эски мешларга қуймайди. Бўлмаса мешлар йиртилиб, шароб тўкилиб кетади ва мешлар яроқсиз бўлиб қолади. Аксинча, янги шаробни янги мешларга қуйишади».
23 Шаббат кунларидан бирида Исо экинзорни оралаб ўтиб кетаётганди. Унинг шогирдлари эса буғдой бошоқларини уза бошлашди+. 24 Шунда фарзийлар Исога: «Ие, шогирдларинг Шаббат куни қонун бўйича тақиқланган ишни қилишяптими?» — дейишди. 25 Исо эса уларга шундай деди: «Довуд ва у билан бўлган одамлар егуликлари тугаб, оч қолишганида нима қилишгани тўғрисида ўқимаганмисизлар?+ 26 Бош руҳоний Абуатар+ ҳақида ёзилганига биноан, Довуд Худонинг уйига кириб, бахшида қилинган* ва руҳонийлардан бошқа ҳеч ким ейиши мумкин бўлмаган нонларни+ ўзи ҳам еган, шерикларига ҳам берганидан бехабармисизлар?» 27 Сўнг Исо қуйидагиларни ҳам айтди: «Одам Шаббат куни учун эмас, Шаббат куни одам учун берилган+. 28 Шунга кўра, Инсон Ўғли Шаббат кунининг Хўжайинидир»+.
3 Исо тағин ибодатхонага кирганда, у ерда қўли қуриб қолган* бир одам бор эди+. 2 Фарзийлар Исони айблаш мақсадида, бу кишини Шаббат кунида соғайтирармикин, деб уни диққат билан кузатиб туришарди. 3 Исо қўли қуриб қолган кишига: «Ўрнингиздан туриб, ўртага чиқинг»,— деди. 4 Кейин у фарзийлардан: «Қонун бўйича Шаббат кунида нима қилиш мумкин: яхшиликми, ёмонликми? Жонни* сақлашми ё ҳалок қилишми?»+ — дея сўради. Улар эса индашмади. 5 Шунда Исо уларнинг бағритошлигидан+ қайғуриб, уларга қаҳр билан қаради-да, қўли қуриб қолган кишига: «Қўлингизни узатинг»,— деди. У қўлини узатган ҳам эдики, қўли соғайиб кетди. 6 Шу заҳоти фарзийлар ташқарига чиқиб, Исони ўлдириш учун Ҳироднинг тарафдорлари билан+ тил бириктиришди.
7 Лекин Исо шогирдлари билан денгиз бўйига кетди. Жалила ва Яҳудиядан тумонат одам унинг орқасидан эргашди+. 8 Унинг яратган мўъжизалари ҳақида эшитиб, Қуддус ва Идумеядан, Иорданнинг нариги қирғоғидан, Тир билан Сидон атрофларидан Исонинг олдига тумонат инсонлар келишди. 9 Халойиқнинг орасида қисилиб қолмаслик учун Исо шогирдларига кичик бир қайиқни тайёрлаб қўйишни буюрди. 10 Исо кўп одамларга шифо бергани учун оғир дардларга йўлиққан кишилар унга қўл теккизиш ниятида+ атрофига тўпланарди. 11 Ҳатто жинлар+ ҳам Исони кўришганда, унинг олдига йиқилиб: «Сен Худонинг Ўғлисан»,— дея бақиришарди+. 12 Аммо Исо уларга ўзи ҳақида гапиришни кўп маротаба қатъий ман этди+.
13 Сўнгра Исо тоққа кўтарилди ва ўзи хоҳлаган кишиларни ёнига чақирди+. Улар келганида+ 14 у 12 тасини танлаб, «ҳаворийлар*» деб атади, токи улар Исо билан бирга юриб, ваъз қилишсин 15 ва жинларни қувиб чиқариш қудратига эга бўлишсин+.
16 Исо танлаган 12 киши+ қуйидагилардир: Симун (Исо уни Бутрус деб атаган)+, 17 Забадийнинг ўғиллари Ёқуб ва унинг укаси Юҳанно (Исо уларни шунингдек Банирагаш, яъни «момақалдироқ ўғиллари» деб атаган)+, 18 Идрис, Филип, Бартолмей, Матто, Тўма, Алфейнинг ўғли Ёқуб, Таддей, ғайратли Симун 19 ва кейинчалик Исога хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт.
Исо уйга кирди. 20 Яна шунчалик кўп одам йиғилдики, ҳатто улар таом ҳам ея олишмади. 21 Исонинг қариндошлари бўлиб ўтган воқеалардан хабар топиб: «У ақлдан озибди»+,— дея уни олиб кетгани боришди. 22 Шунингдек, Қуддусдан келган уламолар: «Унинг ичига Баалзабуб* кириб олган ва у ёвуз руҳларни жинлар ҳукмдори ёрдами билан қувиб чиқаряпти»,— дейишарди+. 23 Шунда Исо уларни чақиртириб, қуйидаги мисолларни келтирди: «Қандай қилиб Шайтон Шайтонни қувиб чиқариши мумкин? 24 Ахир шоҳлик ичидан бўлиниб кетса, ўша шоҳлик тура олмайди-ку+. 25 Ёки уй ичидан бўлинса, ўша уй ҳам хароб бўлади. 26 Худди шундай Шайтон ўзига қарши чиқиб бўлиниб кетган бўлса, у тура олмайди. Унинг охирати яқиндир. 27 Ҳеч ким бақувват одамнинг уйига кирганда, уни боғламай туриб унинг мулкини ўғирлай олмайди. Уни боғлаган ҳолдагина уйини талон-торож қила олади. 28 Ишонаверинг, инсонлар қандай гуноҳ ишлар қилишмасин ёки қандай ҳақоратли сўзлар айтишмасин, ҳаммаси кечирилади. 29 Лекин ким муқаддас руҳга қарши ҳақоратли сўзлар айтса, ҳеч қачон кечирилмайди+. Гуноҳи учун тоабад айбдор ҳисобланади»+. 30 Исо бундай сўзларни «унинг ичига жин кириб олган»+, дейишгани боис айтди.
31 Шу пайт Исонинг онаси билан укалари+ келиб қолишди. Улар ташқарида туриб, Исони чақириб келиш учун одам юборишди+. 32 Исонинг атрофида кўпгина одамлар ўтирарди. Шунда Исога: «Ана, онангиз билан укаларингиз ташқарида туриб сизни сўрашяпти»+,— деб айтишди. 33 У эса жавобан деди: «Менинг онам ва ака-укаларим кимлигини биласизми?» 34 Кейин атрофида ўтирганларга назар ташлаб шундай деди: «Мана, менинг онам ва ака-укаларим!+ 35 Ким Аллоҳнинг иродасини бажарса, ўша менинг ака-укам, опа-синглим ва онам бўлади»+.
4 Исо яна денгиз бўйида таълим бера бошлади. Унинг олдида катта халойиқ тўплангани учун, у қайиққа тушиб бироз нарига сузиб борди. Халойиқ эса денгиз соҳилида қолди+. 2 Исо масаллар ёрдамида уларга кўп нарсаларни ўргатиб+, қуйидагиларни айтиб берди+: 3 «Қулоқ солинглар! Уруғ сепувчи уруғ сепгани чиқибди+. 4 Уруғларни сепган экан, баъзилари йўл ёқасига тушибди ва қушлар келиб, уларни чўқиб кетибди. 5 Айримлари тупроғи кам, тошлоқ жойга тушган экан, тупроқ саёз бўлгани учун уруғлар тез орада униб чиқибди+. 6 Аммо чуқур томир отмагани сабабли, қуёш чиқиб исий бошлаганида, қуриб қолибди. 7 Бошқалари тиканлар орасига тушган экан, тиканлар ўсиб чиқиб, уларни бўғиб қўйгани учун улар ҳосил бермабди+. 8 Қолган уруғлар эса яхши тупроққа тушибди. Улар униб чиқиб, 30, 60 ва 100 баробар кўп ҳосил берибди»+. 9 Сўнг Исо: «Қулоғи борлар уқиб олсин»+,— деб қўшиб қўйди.
10 Халойиқ кетгандан кейин, Исонинг ёнидагилар ва 12 ҳаворийси бу масаллар тўғрисида сўрашди+. 11 Исо уларга шундай жавоб берди: «Сизлар Худо Шоҳлигининг муқаддас сирини+ тушунасиз, қолганлар учун эса эшитганларининг ҳаммаси масал бўлиб қолаверади+. 12 Токи улар қарашга қарашсин-у, аммо кўра олишмасин, тинглашга тинглашсин-у, аммо маъносини тушунишмасин ва Худо уларни кечириши учун йўлларидан қайтишмасин»+. 13 Кейин уларга: «Агар бу масални тушунмаган бўлсангиз, қолганларини қандай тушунасизлар?» — деди.
14 «Уруғ сепувчи Аллоҳнинг каломини сепади+. 15 Айрим одамлар йўл ёқасига тушган уруққа ўхшайди. Улар каломни эшитиши биланоқ, Шайтон келиб+, уларнинг қалбига сепилган каломни олиб кетади+. 16 Худди шундай, баъзилар тошлоқ ерга тушган уруғ кабидир. Бундайлар каломни эшитган замон қувонч билан қабул қилишади+. 17 Гарчи улар чуқур томир отмаган бўлишса-да, бир неча вақтгача ўсаверишади. Аммо Тангрининг каломи учун қайғу ёки қувғунга дучор бўлган заҳоти ишонмай қўйишади. 18 Яна бошқалари эса тиканлар орасига тушган уруққа ўхшашдир. Улар Худонинг каломини эшитишади-ю+, 19 лекин замонанинг* ташвишлари+, алдамчи бойлик+ ва бошқа орзу-ҳаваслар+ юракларига суқилиб кириб, каломни бўғиб қўяди-да, у самарасиз бўлиб қолади. 20 Ниҳоят, айримлар яхши тупроққа тушган уруғни билдиради. Улар Аллоҳнинг каломини эшитиб, уни чин дилдан қабул қилишади ва 30, 60 ҳамда 100 баробар кўп ҳосил беришади»+.
21 Исо шуларни ҳам айтди: «Чироқни олиб келиб саватнинг* ёки хонтахтанинг* тагига қўйишадими? Ахир уни олиб келиб чироқпояга қўйишмайдими?+ 22 Зеро ошкор бўлмайдиган ҳеч нарса ва маълум бўлмайдиган бирон сир йўқ+. 23 Қулоғи борлар уқиб олсин»+.
24 Кейин Исо қуйидагиларни ҳам айтди: «Эшитаётган нарсаларингизга диққат қилинглар+. Сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангиз, сизларга ҳам шундай ўлчов билан ўлчаб берилади. Ҳатто қўшиб ҳам берилади. 25 Кимда бор бўлса, унга яна берилади+. Кимда йўқ бўлса, унда бор бўлгани ҳам тортиб олинади»+.
26 Исо яна гапириб, шундай деди: «Худонинг Шоҳлиги ерга уруғ сепган одамга ўхшайди. 27 У кечаси билан ухлаб, кундузи туради. Уруғ бўлса униб-ўсаверади. Аммо бу киши унинг қандай ўсаётганини билмайди. 28 Ер ўз-ўзидан аста-секин ҳосил бера бошлайди: аввал кўкат униб чиқади, кейин бошоқ чиқаради ва ниҳоят бошоқ донга тўлади. 29 Ҳосил пишиб, ўрим-йиғим вақти келиши биланоқ одам ўроқни ишга солади».
30 Сўнг Исо шуларни гапирди: «Худонинг Шоҳлигини нимага ўхшатайлик? Уни қандай масал билан ифодаласак бўлади? 31 У хантал уруғига ўхшайди. Бу уруғ ерга экилаётган пайтда, барча уруғлардан энг кичиги бўлса-да+, 32 ўсиб чиққач бошқа ўсимликлардан баланд бўлиб, дарахтга айланади. Қушлар учиб келиб, унинг соясида қўним топади».
33 Исо бу сингари кўп масаллар ёрдамида+ Тангрининг каломини сўзлаб, уларнинг тушуниш қобилиятига қараб гапирди. 34 Уларга масалсиз ҳеч нарса гапирмасди, лекин шогирдларига алоҳида ҳаммасини тушунтириб берарди+.
35 Ўша куни кеч киргач, Исо шогирдларига: «Нариги қирғоққа сузиб ўтайлик»,— деди+. 36 Шунда улар халойиқни жўнатишди-да, дарҳол Исони ўтирган қайиғида олиб кетишди. Ўша ерда бошқа қайиқлар ҳам бор эди+. 37 Тўсатдан кучли бўрон кўтарилиб, тўлқинлар қайиққа урилаверганидан қайиқ сувга тўла бошлади+. 38 Исо қайиқнинг орқа томонида ёстиққа бош қўйиб, ухлаб ётганди. Шогирдлари уни уйғотиб: «Устоз, биз ўлиб кетсак ҳам сизга барибирми?» — дейишди. 39 Исо ўрнидан туриб, шамолга дўқ урди-да, денгизга: «Жим бўл! Тинчлан!»+ — деди. Шунда шамол тиниб, чуқур сукунат чўкди. 40 Сўнг у шогирдларига қараб: «Намунча қўрқмасангизлар? Ҳалиям имонингиз йўқми?» — деб айтди. 41 Улар эса жуда қўрқиб, бир-бирига шундай дейишарди: «Бу қандай одамки, ҳатто шамол ва денгиз унга бўйсуняпти-я?!»+
5 Улар денгизнинг нариги қирғоғидаги герасликлар юртига келишди+. 2 Исо қайиқдан тушиши биланоқ қабрлар орасидан чиққан, жинга чалинган бир одамга дуч келди. 3 Қабристонда яшаб юрган бу одамни ҳеч ким занжир билан ҳам боғлай олмасди. 4 Уни кўп маротаба кишану занжирлар билан боғлаган бўлишса-да, у занжирларни узиб, кишанларни синдириб юборарди. Уни тинчлантиришга ҳеч кимнинг кучи етмасди. 5 У доимо, кечаю кундуз қабристону тоғларда бақириб юрарди ва ўзини тошлар билан жароҳатларди. 6 Аммо Исони узоқдан кўриб қолгач, у югуриб бориб унга таъзим қилди+. 7 Кейин у овози борича: «Эй, Худойи Таолонинг Ўғли Исо, менда нима ишинг бор? Худо ҳаққи ёлвораман, мени қийнама!»+ — дея бақирди. 8 Сабаби, Исо унга: «Эй ёвуз руҳ, бу одамдан чиқиб кет!»+ — деб буюрган эди. 9 Сўнг Исо ундан: «Исминг нима?» — деб сўради. Бунга жавобан у: «Исмим Тумонат*, чунки биз кўпчиликмиз»,— деди. 10 У Исодан жинларни ўша юртдан қувиб чиқармасликни ёлвориб сўради+.
11 Ўша ерда тоғ ёнбағрида катта чўчқа+ подаси ўтлаб юрганди+. 12 Жинлар Исога ёлвориб: «Бизга рухсат бер, чўчқаларга кириб олайлик»,— дейишди. 13 Исо рухсат берган эди, жинлар бу одамдан чиқиб, чўчқа подасига кириб олишди. Ўшанда 2 000 га яқин чўчқа жарликдан денгизга сакраб, битта қолмай чўкиб ўлди. 14 Чўчқабоқарлар эса қочиб кетиб, шаҳару қишлоқларда ҳаммага бу ҳақда айтиб беришди. Шунда одамлар нима юз берганини кўриш учун келишди+. 15 Улар Исонинг ёнига келганда, ичидан тумонат жинлар чиққан кишининг кийиниб, эс-ҳушли ҳолда ўтирганини кўриб, қўрқиб кетишди. 16 Шунингдек, бу воқеани кўрганлар ҳам, жинларга чалинган одамнинг қандай соғайганини ва чўчқалар билан нима юз берганини ҳаммага айтиб беришди. 17 Кейин улар Исога ёлвориб, юртларини тарк этишни сўрашди+.
18 Исо қайиққа тушаётганида, илгари жинга чалинган одам унга эргашиб юриш учун ижозат сўради+. 19 Лекин Исо унга рухсат бермай: «Уйингизга боринг-да, Яҳова* сиз учун нималар қилганини ва қандай раҳм-шафқат кўрсатганини қариндошларингизга гапириб беринг»,— деди. 20 У киши Ўнкентга бориб, Исо унга нималар қилгани ҳақида жар сола бошлади ва бундан ҳамма қойил қоларди.
21 Исо яна нариги қирғоққа қайиқда сузиб ўтганида, атрофида катта халойиқ тўпланди. У денгиз соҳилида турганида+, 22 олдига Яир исмли бир киши келди. У ибодатхона бошлиғи эди. Бу киши Исонинг оёқлари остига юзтубан тиз чўкиб+, 23 кўп маротаба шундай дея ёлворди: «Қизалоғим ўлим тўшагида ётибди. Илтимос, бориб устига қўлингизни қўйинг+, у соғайиб, тирик қолсин». 24 Исо у билан кетди. Халойиқ эса орқасидан эргашиб, уни сиқиб борарди.
25 Омма орасида 12 йилдан бери+ қон кетишидан+ азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди. 26 Ўша аёл шифокорларга боравериб, кўп азоб чекканди. Чунки бутун мол-мулкини сарфлаб, сира фойда кўрмай, аксинча, аҳволи янада оғирлашганди. 27 Исо ҳақида эшитгач, у халойиқни оралаб ўтиб, унинг орқасидан келди-да, устки кийимига қўлини теккизди+. 28 Боиси, у шундай ўйларди: «Ҳеч бўлмаса устки кийимига қўлимни теккизсам, тузалиб кетаман»+. 29 Шу ондаёқ қон кетиши тўхтади ва у оғир дарддан фориғ бўлганини ўз танасида ҳис қилди.
30 Исо ўзидан бир куч чиққанини дарҳол сезиб+, халойиққа ўгирилди-да: «Кийимимга ким тегди?»+ — дея сўради. 31 Унинг шогирдлари эса шундай дейишди: «Халойиқ сизни сиқиб турганини кўряпсиз-ку, тағин: “Кийимимга ким тегди?” — деяпсиз-а». 32 Бироқ Исо буни ким қилганини кўриш учун атрофга қаради. 33 Аёл ўзида ўзгариш юз берганини сезиб, қўрқиб кетди ва титраганча унинг олдига келди. Сўнг тиз чўкиб, Исога бор гапни айтди. 34 Исо аёлга: «Синглим*, ишончингиз туфайли соғайиб кетдингиз. Эсон-омон бориб+, оғир дарддан фориғ бўлинг»,— деди+.
35 У ҳали гапириб турганида, ибодатхона бошлиғининг уйидан одамлар келиб: «Қизингиз вафот этди. Энди Устозни овора қилмай қўяверинг»,— деб айтишди+. 36 Буни эшитиб, Исо ибодатхона бошлиғига: «Ваҳимага тушманг. Фақат ишонсангиз бас»,— деди+. 37 Кейин Исо Бутрусдан, Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннодан бошқа ҳеч кимга ўзининг орқасидан юришга рухсат бермади+.
38 Улар ибодатхона бошлиғининг уйига келишганида, Исо у ерда қий-чув бўлаётганини кўрди. Одамлар дод солиб йиғлаётган эдилар+. 39 Исо ичкарига кириб, у ердагиларга: «Нега дод-вой солиб йиғлаяпсизлар? Бола ўлган эмас, у ухлаб ётибди»+,— деди. 40 Шунда улар уни мазах қилиб устидан кула бошлашди. Исо бўлса ҳаммага хонадан чиқиб кетишни буюрди-да, қизчанинг ота-онасини ҳамда ёнидагиларни олиб, қизча ётган хонага кирди. 41 Сўнг қизчанинг қўлидан ушлаб: «Талифа қуми»,— деди. Бунинг таржимаси «Қизалоқ, ўрнингдан тур!» дегани+. 42 Шу ондаёқ қизча ўрнидан туриб, юра бошлади. (Унинг ёши 12 да эди.) Буни кўрганлар донг қотиб қолишди. 43 Исо бу ҳақда ҳеч кимга гапирмасликни уларга қайта-қайта* буюрди-да+, қизалоққа бирор егулик беришларини айтди.
6 Исо ўша ердан жўнаб, ўз юртига кетди+. Шогирдлари ҳам унинг орқасидан эргашиб боришарди. 2 Шаббат куни у ибодатхонада таълим бера бошлади. Тингловчиларнинг аксарияти ҳайратда қолиб: «Шунча нарсани у қаердан билади?+ Бундай доноликка у қай тарзда эга бўлган? Бу каби қудратли ишларни қандай бажаряпти?+ 3 Бу киши Марямнинг ўғли+, анави Ёқуб+, Юсуф, Яҳудо ва Симуннинг акаси+ бўлмиш дурадгор-ку+. Ана, сингиллари ҳам орамизда»,— дея Исога ишонгиси келмасди. 4 Лекин Исо уларга: «Пайғамбарни ҳар ерда эъзозлашади. Фақат ўз юрти, қариндош-уруғлари ва ўз уйидагина уни ҳурмат қилишмайди»,— деб айтди+. 5 Шундай қилиб Исо у ерда ҳеч қандай қудратли ишларни бажармади. Баъзи касалларга қўлини теккизди-да, уларга шифо берди, холос. 6 Исо ўша ердагиларнинг имонсизлигига ҳайрон қолди. У йўл-йўлакай одамларга таълим берганча, атрофдаги қишлоқларга кетди+.
7 Кейин Исо 12 шогирдини чақирди-да, иккитадан жўнатаётиб+ уларга ёвуз руҳларни қувиб чиқариш ваколатини берди+. 8 Шунингдек, ўзлари билан ҳассадан ташқари ҳеч нарса: нон ҳам, егулик солинган халта ҳам, белбоғига пул* ҳам+, 9 қўшимча кийим ҳам олмасликни буюрди. Аксинча, сандалларини кийишни айтди. 10 Сўнгра уларга яна шундай деди: «Қайси уйга кирсангиз, то кетмагунингизча ўша ерда қолинглар+. 11 Агар қайсидир жойда сизларни қабул қилишмаса ва тинглашмаса, ўша ердан чиқаётиб, уларга шоҳидлик бўлиши учун оёқларингиздаги чангни қоқиб ташланглар»+. 12 Бундан кейин шогирдлар кетиб, одамлар тавба қилишсин дея ваъз эта бошлашди+. 13 Улар кўп жинларни қувиб чиқаришарди+ ва анча беморларга мой суртиб, уларни даволашарди.
14 Исонинг исми ҳаммага маълум бўлгани учун, подшоҳ Ҳирод* ҳам бундан хабар топди. Айримлар: «Халқни сувга чўмдириб юрган Яҳё тирилибди, ана шу боис у орқали бундай қудратли ишлар юз беряпти»+,— деб айтишарди. 15 Бошқалар эса: «Бу Илёс пайғамбар»,— дейишарди. Яна бошқалар: «Бу ҳам қадимги пайғамбарларга ўхшаш пайғамбардир-да»+,— дея гапиришарди. 16 Ушбу гапларни эшитиб, Ҳирод шундай деди: «Мен бошини танасидан жудо қилган Яҳё тирилибди». 17 Чунки бундан олдин, Ҳирод Яҳёни ҳибсга олиш учун одамларини жўнатиб, уни кишанлаб, қамоққа ташлаганди. Буларни у акаси Филипнинг хотини Ҳиродияни деб қилганди. Сабаби, Ҳирод уни хотинликка олган эди+. 18 Яҳё Ҳиродга: «Акангизнинг хотинига уйланишингиз ноқонуний»+,— деб айтарди. 19 Шу сабабли, Ҳиродия Яҳёдан аччиқланиб, уни ўлдиришни истарди, лекин буни амалга ошира олмасди. 20 Чунки Ҳирод Яҳёнинг одил ва муқаддас киши эканини билиб+, ундан қўрқарди ва уни ҳимоя қиларди. Яҳёни тинглаётганда эса, у билан нима қилишини билмай гангиб турарди, бироқ уни маза қилиб тингларди.
21 Бир куни қулай фурсат туғилиб қолди. Ҳирод ўзининг туғилган куни+ муносабати билан амалдорларни, мингбошиларни ва Жалиладан машҳур одамларни чақириб, зиёфат уюштирди+. 22 Ҳиродиянинг қизи кириб, ўша ерда ўйинга тушди ва бу Ҳиродга ҳамда у билан бирга ёнбошлаганларга жуда ёқди. Шунда подшоҳ қизга: «Истаган нарсангни сўра, сенга тортиқ этаман»,— деди. 23 Ҳирод қасам ичиб, унга: «Ҳа, истаганингни бераман, ҳатто шоҳлигимнинг ярмини сўрасанг ҳам бераман»,— деб айтди. 24 Қиз онасининг олдига бориб: «Нима сўрасам экан?» — дея сўради. Онаси унга: «Яҳёнинг* калласини сўра»,— деди. 25 Қиз дарҳол подшоҳнинг олдига югуриб бориб, ундан шуни талаб қилди: «Ҳозироқ менга лаганда Яҳёнинг бошини келтиришларини хоҳлайман»+. 26 Бу гаплардан Ҳирод қайғуга ботди, аммо меҳмонларнинг олдида қасам ичгани учун, унга рад жавоб беришни истамасди. 27 Шу сабабли, подшоҳ жаллодни жўнатиб, Яҳёнинг бошини келтиришни буюрди. У бориб қамоқхонада Яҳёнинг бошини танасидан жудо қилди. 28 Жаллод Яҳёнинг бошини лаганда келтирди-да, қизга узатди. Қиз эса уни онасига олиб бориб берди. 29 Яҳёнинг шогирдлари бу ҳақда эшитгач, дарров етиб келишди. Унинг жасадини олиб, қабрга қўйишди.
30 Ҳаворийлар Исонинг олдига келиб, қандай ишлар қилишгани ва нималар ўргатишгани тўғрисида унга ҳаммасини айтиб беришди+. 31 Кейин Исо уларга: «Келинглар, хилват жойга бориб, у ерда бир оз дам оламиз»+,— деди. Чунки кўп одамлар келиб-кетарди ва уларнинг ҳатто овқатланишга ҳам вақти йўқ эди. 32 Шунинг учун улар ёлғиз қолиш мақсадида қайиқда хилват жойга сузиб кетишди+. 33 Аммо одамлар уларнинг жўнаб кетишаётганини кўришди. Шунда кўпчилик бундан хабар топиб, барча шаҳарлардан улар бораётган жойга олдин югуриб боришди. 34 Қайиқдан чиққач, Исо тумонат халойиқни кўриб, уларга ачинди+, чунки улар чўпонсиз қўйлардай эди+. Сўнг уларга кўп нарсаларни ўргата бошлади+.
35 Кечга яқин шогирдлари Исонинг ёнига келиб, шундай дейишди: «Бу ер кимсасиз жой экан, вақт ҳам кеч бўлиб қолди+. 36 Одамларни жўната қолинг, ён-атрофдаги қишлоғу овулларга боришсин. Ўзларига ейиш учун у-бу нарса сотиб олишсин»+. 37 Исо шогирдларига жавобан: «Сизлар уларга егани нарса беринглар»,— деди. Улар эса: «Одамлар еб олиши учун 200 динорга* нон сотиб олайликми?»+ — дея сўрашди. 38 Кейин Исо уларга: «Қанча нонингиз бор? Бориб қаранглар-чи»,— деди. Шогирдлар билиб келгач: «Бешта нон ва иккита балиғимиз бор»+,— дейишди. 39 Бундан сўнг Исо одамларга ям-яшил ўтларга гуруҳ-гуруҳ бўлиб ёнбошлашларини буюрди+. 40 Улар 100 тадан ва 50 тадан тўда-тўда бўлиб ёнбошлашди. 41 Шунда Исо бешта нонни ва иккита балиқни олди-да, осмонга қараб шукрона дуосини айтди+. Кейин нонларни синдириб, халққа тарқатишлари учун шогирдларига бера бошлади. Иккита балиқни ҳам бўлиб берди. 42 Ҳамма еб тўйди. 43 Қолган бурдаларни йиғишганида, балиқни ҳисобга олмаганда, тўла 12 сават чиқди+. 44 Нон еган эркакларнинг сони 5 000 нафар эди.
45 Бундан кейин Исо шогирдларига қайиққа ўтириб нариги қирғоққа, Байтсайда томонга сузиб боришларини буюрди. Ўзи эса халойиқни кузатиш учун қолди+. 46 Улар билан хайрлашиб бўлгандан сўнг, Исо ибодат қилиш учун тоққа чиқди+. 47 Кеч кирганда қайиқ денгиз ўртасида эди, Исо бўлса қирғоқда ёлғиз турарди+. 48 Уларнинг қаршисидан кучли шамол эсаётгани учун қайиқни зўрға ҳайдашаётганини кўрди. Саҳарда* Исо денгиз устида, шогирдлар томон йўл олди, лекин уларнинг ёнидан гўё ўтиб кетмоқчи бўлди. 49 Шогирдлар унинг денгиз устида келаётганини кўриб: «Бу шарпа!» — деб қаттиқ бақириб юборишди. 50 Сабаби, уни кўриб ҳамма довдираб қолган эди. Лекин Исо дарров уларга: «Дадил бўлинглар, бу менман. Қўрқманглар»+,— деди. 51 Кейин Исо уларнинг ёнига қайиққа чиқди ва шамол тинди. Шогирдлар ҳайрон бўлиб қотиб қолишди. 52 Чунки улар ҳалигача нонлар билан нима юз берганини англашмасди ва қалблари фаҳмлай олмасди.
53 Улар нариги қирғоққа сузиб ўтиб, Генисаретга етиб келишди ва ўша ерда тўхташди+. 54 Бироқ улар қайиқдан тушган заҳотиёқ, одамлар Исони таниб қолишди. 55 Ўша атрофни айланиб чиқиб, улар Исонинг қаерга боришини эшитишса, у ерга касалларни тўшакда келтиришди. 56 Исо қайси шаҳарларга, қишлоғу овулларга кирмасин, одамлар касалларни бозор майдонларига ётқизишарди. Улар ҳеч бўлмаганда Исонинг устки кийимининг попугига қўл теккизишни+ ундан ёлвориб сўрашарди. Қўл теккизганларнинг барчаси дардларидан халос бўлишарди.
7 Қуддусдан келган фарзийлар билан айрим уламолар Исонинг атрофига йиғилишди+. 2 Улар Исонинг баъзи шогирдлари қўлларини ювмасдан* овқатланишаётганини кўришди. 3 (Барча яҳудийлар, жумладан фарзийлар ҳам ота-боболарининг урф-одатларига қаттиқ риоя қилиб, қўлларини тирсагигача ювмасдан овқатланишмасди. 4 Бозордан қайтгач ювинмай туриб овқат ейишмасди. Бундан ташқари, косалар, кўзалар ва мис идишларни сувга ботириш каби бошқа кўплаб урф-одатларга қаттиқ амал қилишарди.)+ 5 Шунда фарзийлар билан уламолар Исодан: «Нега шогирдларинг ота-боболаримизнинг урф-одатларини бузиб, қўлларини ювмай овқат ейишяпти?»+ — деб сўрашди. 6 Исо уларга қуйидагиларни айтди: «Ҳой иккиюзламачилар, Ишаё пайғамбар сизлар ҳақингизда: “Бу халқ тилдагина Мени ҳурмат қилади, қалби эса Мендан йироқдир+. 7 Уларнинг Менга топиниши беҳудадир, чунки улар инсоний амрларни Худоники деб ўргатиб юришибди”+,— дея ўринли башорат қилган экан. 8 Сизлар Аллоҳнинг амрларини четга суриб, инсонлар чиқарган урф-одатларга риоя қиляпсиз»+.
9 Исо яна шуларни айтди: «Сизлар ўз урф-одатларингизни сақлаб қолиш учун, Тангрининг амрларини эпчиллик билан бекор қиляпсиз+. 10 Мисол учун, Мусо пайғамбар: “Ота-онангизни ҳурмат қилинг”+ ва “Отасини ёки онасини ҳақорат қилган ўлдирилсин”+,— деб айтган. 11 Сизлар бўлса: “Инсон отасига ёки онасига: “Сизга фойдаси тегадиган нарсаларимнинг бари қурбонликдир (яъни Худога бағишланган ҳадя)”,— деб айтишга ҳақли”,— дейсизлар. 12 Бу билан у ота-онасига яхшилик қилишига тўсқинлик қиляпсизлар+. 13 Шу тариқа, урф-одатингизни деб Аллоҳнинг каломини бекор қиляпсизлар+. Бунга ўхшаш яна кўп ишларни ҳам қиляпсизлар»+. 14 Кейин Исо халқни ёнига чақириб, уларга қуйидагиларни айтди: «Барчангиз сўзларимга қулоқ солиб, мағзини чақинглар+. 15 Ташқаридан кирган ҳеч бир нарса одамни ҳаром қилмайди. Аксинча, инсонни ҳаром қиладиган нарса унинг ичидан чиқади»+. 16 * ——
17 Исо халқни тарк этиб уйга кирганида, шогирдлари ундан бояги мисол тўғрисида сўрай бошлашди+. 18 Шунда Исо уларга деди: «Наҳотки сизлар ҳам уларга ўхшаб тушунмаётган бўлсангиз? Ташқаридан кирган ҳеч бир нарса инсонни ҳаром қилмаслигини билмайсизларми? 19 Ахир бу нарсалар юракка эмас, қоринга тушиб, кейин ташқарига чиқиб кетади-ку». Шу йўсин, Исо ҳар қандай егуликни ҳалол қилди. 20 Исо яна гапини давом эттирди: «Инсоннинг ичидан чиқадиган нарсалар уни ҳаром қилади+. 21 Зеро ичдан, яъни қалбдан+ ёмон фикрлар чиқиб, улар жинсий ахлоқсизлик*, ўғрилик, қотиллик, 22 бевафолик, очкўзлик, ярамас ишлар, ёлғон, ахлоқсиз хулқ*, ҳасад*, ҳақоратли сўзлар, такаббурлик, ақлсизликка олиб боради. 23 Ушбу ёмон нарсаларнинг барчаси одамнинг ичидан чиқиб, уни ҳаром қилади».
24 Исо у ердан чиқиб, Тир ва Сидон атрофларига бориб+, бир уйга кирди. У келгани ҳақда ҳеч ким билишини истамади, лекин барибир эътибордан четда қолмади. 25 Қизалоғи ёвуз руҳга чалинган бир аёл Исо тўғрисида эшитиши биланоқ, келиб унинг оёқлари остига йиқилди+. 26 Бу аёл юнон бўлиб, Суриядаги Финикиядан эди. У қизидан ёвуз руҳни қувиб чиқаришни Исодан ўтиниб сўрай бошлади. 27 Аммо Исо унга: «Аввал болалар тўйсин. Ахир нонни болалардан олиб, кучукларга бериш яхши эмас-ку»+,— деди. 28 Аёл бўлса жавобан шундай деди: «Тақсир, сиз ҳақсиз. Лекин кучуклар ҳам болалар дастурхонидан тушган ушоқларни териб ейди-ку». 29 Шунда Исо аёлга: «Бундай деганингиз учун уйингизга бораверинг, жин қизингиздан чиқиб кетди»+,— деб айтди. 30 Аёл уйига келганида, қизалоғининг жиндан қутулиб+, тўшакда ётганини кўрди.
31 Исо Тир ён-атрофларидан қайтаётганда, Сидонни оралаб ўтиб, Ўнкент вилояти орқали Жалила денгизи томон йўл олди+. 32 Ўша ерда унинг олдига кар ва яхши гапира олмайдиган бир одамни келтириб+, унга қўл теккизишини ёлвориб сўрашди. 33 Исо бу одамни халойиқ орасидан четроққа олиб чиқди. Кейин бармоқларини унинг қулоқларига тиқди-да, тупуриб, тилига теккизди+. 34 Сўнгра Исо осмонга қаради-да, оғир хўрсиниб: «Эффатаҳ», яъни «Очил»,— деди. 35 Шу онда бу одамнинг қулоқлари очилиб+, тилга кирди ва равон гапира бошлади. 36 Исо ўша ердагиларга бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликни буюрди+. Аммо уларга қанча ман этмасин, улар барибир бу ҳақда овоза қилаверишарди+. 37 Улар жудаям ҳайратда қолиб+: «Унинг ҳамма ишлари ажойиб! У ҳатто карларни эшитадиган, соқовларни гапирадиган қиляпти»+,— дейишарди.
8 Ўша кунларда Исонинг ёнига яна катта халойиқ йиғилди. Уларнинг егани ҳеч нарсаси бўлмагани учун, Исо шогирдларини чақириб шундай деди: 2 «Халққа раҳмим келяпти+. Мана уч кундан бери мен билан юришибди-ю, егани ҳеч нарсалари йўқ+. 3 Агар уларни оч ҳолда жўнатсам, йўлда ҳолдан тойиб қолишади. Ахир баъзилари жуда узоқдан келишган-ку». 4 Шогирдлари бўлса унга: «Бу хилват жойда шунча кишини тўйдириш учун қаердан нон топамиз?» — дейишди. 5 Исо: «Нечта нонингиз бор?» — деб сўради. Улар: «Еттита»,— деб жавоб беришди+. 6 Сўнг Исо халойиққа ерга ёнбошлашни буюрди-да, еттита нонни олиб, шукрона дуосини айтди. Кейин уни синдириб, шогирдларига берди, шогирдлари эса халойиққа тарқатишди+. 7 Уларда бир нечта балиқча ҳам бор эди. Исо шукрона дуосини айтди-да, уларни ҳам тарқатишсин деб шогирдларига берди. 8 Улар еб тўйишди, қолган бурдаларни йиғиб олишганда, еттита катта сават тўлди+. 9 У ерда тахминан 4 000 та эркак киши бор эди. Шундан сўнг Исо уларга рухсат берди.
10 Исо дарҳол шогирдлари билан бирга қайиққа ўтирди-да, Далманута атрофидаги ерларга сузиб келди+. 11 У ерда Исонинг ёнига фарзийлар келиб, у билан баҳслаша бошлашди ва уни синамоқчи бўлиб, осмондан бирор аломат кўрсатишини сўрашди+. 12 Исо бўлса чуқур хўрсиниб: «Нега бу насл аломат изларкан-а?+ Ишонаверинг, бу наслга ҳеч қандай аломат кўрсатилмайди»+,— деди. 13 Шундай қилиб, Исо яна қайиққа ўтирди-да, нариги қирғоққа сузиб ўтди.
14 Исонинг шогирдлари ўзлари билан нон олишни унутишибди. Қайиқда битта нондан бошқа ҳеч қандай егулик йўқ эди+. 15 Исо уларни шундай деб қатъий огоҳлантирди: «Қаранглар, фарзийларнинг ва Ҳироднинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар»+. 16 Улар эса нон олишмагани ҳақида ўзаро баҳслашиб кетишди. 17 Буни билиб қолгач, Исо уларга деди: «Нимага нонимиз йўқ, деб баҳслашяпсизлар? Ҳалиям англаб етмадингизларми? Ёки қалбларингиз фаҳмлай олмаяптими? 18 “Кўзларингиз бор-у, кўрмаяпсизлар-а?! Қулоқларингиз бор-у, эшитмаяпсизлар-а?!” Эсингиздами, 19 бешта нонни+ 5 000 та эркакка бўлиб берганимда, бурдаларидан нечта сават териб олган эдингиз?» Улар: «12 та»+,— дея жавоб беришди. 20 «Еттита нонни 4 000 та эркакка бўлиб берганимда, бурдаларидан нечта сават териб олган эдингиз?» Улар: «Еттита»+,— деб жавоб беришди. 21 Шунда Исо уларга: «Ҳалиям бунинг маъносини тушунмадингизми?» — деди.
22 Улар Байтсайдага етиб келишганида, одамлар Исонинг олдига кўр кишини келтириб, уни соғайтиришини ўтиниб сўрашди+. 23 Исо кўр кишининг қўлидан ушлаб, қишлоқ ташқарисига олиб чиқди ва кўзларига тупуриб+, устига қўлларини қўйди-да: «Бирор нарсани кўряпсизми?» — дея сўради. 24 У эса бошини кўтариб, шундай деди: «Одамларни кўряпман, бироқ улар юраётган дарахтларга ўхшаяпти». 25 Кейин Исо яна қўлларини ўша кишининг кўзларига қўйди ва у аниқ кўра бошлади. Унинг кўриш қобилияти тикланиб, ҳамма нарсани тиниқ кўрадиган бўлди. 26 Исо уни уйига юбораётиб: «Фақат қишлоққа қайтиб борманг»,— деди.
27 Исо шогирдлари билан у ердан жўнаб, Филип Кесарияси қишлоқларига етиб келди. Йўл-йўлакай, у шогирдларидан сўради: «Одамлар мени ким деб ҳисоблашяпти?»+ 28 Улар жавоб бериб айтишди: «Кимдир халқни сувга чўмдириб юрган Яҳё+, кимдир Илёс+, яна кимдир бошқа пайғамбарлардан бири дейди». 29 Шунда Исо: «Сизлар-чи, мени ким деб ўйлайсизлар?» — деб сўради. Бутрус жавоб бериб: «Сиз Масиҳсиз»+,— деди. 30 Исо шогирдларига ўзи ҳақида ҳеч кимга айтмасликни қатъий буюрди+. 31 Шунингдек, у Инсон Ўғли кўп азоб чекиши ва оқсоқоллар, бош руҳонийлар ҳамда уламолар томонидан рад этилиб, ўлдирилиши+, учинчи куни эса тирилиши+ тўғрисида уларга тушунтира бошлади. 32 Исо бу сўзларни очиқдан-очиқ айтар эди. Бутрус эса уни четга тортиб, таъна қила бошлади+. 33 Аммо Исо ўгирилиб, шогирдларига қаради-да, Бутрусга таъна қилди: «Йўқол кўзимдан, Шайтон! Сен Худо каби эмас, инсонлардай фикр юритяпсан»+.
34 Сўнг Исо халойиқни ва шогирдларини ёнига чақириб, қуйидагиларни айтди: «Кимки менинг ортимдан юришни истаса, ўзидан кечсин ва ўзининг азоб устунини* кўтариб, менга эргашиб юрсин+. 35 Агар кимдир ўз жонини* сақламоқчи бўлса, ундан маҳрум бўлади. Аммо мени ва хушхабарни деб жонидан маҳрум бўлса, уни сақлаб қолади+. 36 Чиндан ҳам, инсон бутун дунёга эгалик қилса-ю, ўз жонини йўқотса, бундан унга не фойда?+ 37 Ўз жони эвазига инсон нима ҳам бера оларди?+ 38 Кимки бу бевафо ва гуноҳкор насл орасида мендан ҳамда сўзларимдан уялса, Инсон Ўғли ҳам Отасининг улуғворлигида муқаддас фаришталар билан келганда+, ўша кишидан уялади»+.
9 Бундан ташқари, Исо уларга: «Ишонаверинг, бу ерда турганлардан баъзилар, Худонинг Шоҳлиги катта қудрат билан келганини кўрмагунча ўлмайди»+,— деди. 2 Олти кундан кейин, Исо Бутрусни ва Ёқуб билан Юҳаннони баланд тоққа олиб чиқди. У ерда Исо уларнинг олдида қиёфасини ўзгартирди+. 3 Унинг устки кийими шунчалик оппоқ бўлиб ярқирар эдики, ер юзида ҳеч бир кир ювувчи бундай оқартира олмасди. 4 Шунингдек, шогирдларнинг олдида Мусо ва Илёс пайғамбарлар пайдо бўлиб, улар Исо билан суҳбатлашаётган эди. 5 Шунда Бутрус Исога: «Устоз*, бу ерга келганимиз жуда яхши бўлди. Келинг, учта чодир қуриб берайлик. Бири сиз учун, бири Мусо ва яна бири Илёс пайғамбар учун бўлади»,— деди. 6 Аслида уларни қаттиқ ваҳима босгани учун, Бутрус нима дейишни билмай шу гапларни айтди. 7 Кейин уларни булут қоплади-да, булут ичидан: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир+. Унга қулоқ солинглар»+,— деган овоз+ янгради. 8 Бирданига шогирдлар атрофга қараб, уларнинг олдида Исодан ташқари ҳеч ким йўқлигини кўришди.
9 Улар тоғдан тушиб келишаётганда, Исо шогирдларига Инсон Ўғли тирилмагунча+, кўрганларини ҳеч кимга айтмасликни қатъий буюрди+. 10 Улар бу сўзларни юрагига яқин олишди*, лекин унинг тирилиши нимани англатиши мумкинлигини ўзаро муҳокама қилишди. 11 Шунинг учун шогирдлар Исодан сўрашди: «Нега уламолар, биринчи Илёс пайғамбар+ келиши керак дейишади?»+ 12 Исо уларга шундай жавоб берди: «Тўғри, Илёс пайғамбар биринчи бўлиб келади ва ҳамма нарсани тиклайди+. Лекин Инсон Ўғли кўп азоб чекиб+, рад этилиши керак+, деб нима учун ёзилган? 13 Сизларга айтиб қўяй, Илёс пайғамбар+ келган эди. Аммо у ҳақида ёзилганидек, одамлар у билан ўзлари хоҳлагандай муомала қилишди»+.
14 Улар бошқа шогирдларнинг олдига келишганда, атрофларида кўп одамларни ва улар билан баҳслашаётган уламоларни кўришди+. 15 Бутун халойиқ Исони кўргач, ҳайрон қолиб уни қаршилаш учун олдига югуриб борди. 16 Шунда Исо: «Улар билан нима ҳақда баҳслашяпсизлар?» — деб сўради. 17 Халойиқдан бир киши унга жавобан деди: «Устоз, олдингизга ўғлимни олиб келдим, чунки унинг ичига одамни соқов қиладиган жин кириб олган+. 18 Уни қаерда ушлаб олмасин, дарров ерга йиқитади. Кейин ўғлим оғзидан кўпик чиқариб, тишларини ғижирлатади ва ҳолдан тойиб қолади. Шогирдларингиздан жинни қувиб чиқаришни илтимос қилгандим, лекин улар эплай олишмади». 19 Исо уларга: «Эй имонсиз насл+, қачонгача сизлар билан бўлишим керак? Яна қанча сизларга чидашим керак? Болани олдимга олиб келинг»+,— деди. 20 Болани Исонинг олдига олиб келишганида, жин Исони кўргач, дарҳол болани тутқаноққа солди. Шунда бола ерга йиқилиб, оғзидан кўпик чиқарганча ағнаб ётаверди. 21 Кейин Исо боланинг отасидан: «Қачондан бери у бундай аҳволда?» — деб сўради. Отаси унга шундай деди: «Болалигидан бундай аҳволда. 22 Жин уни ўлдириш учун кўпинча оловга, шунингдек сувга ташлайди. Агар қўлингиздан келса, илтимос, бизга раҳм кўрсатиб, боламга ёрдам беринг». 23 Исо унга: «“Қўлингиздан келса” деяпсизми? Имонли кишининг қўлидан ҳамма нарса келади»+,— деди. 24 Шу заҳоти боланинг отаси баланд овозда: «Мен ишонаман! Агар имоним суст бўлса, менга ёрдам беринг!»+ — деди.
25 Исо уларнинг ёнига тўда-тўда одамлар югуриб келаётганини пайқаб, ёвуз руҳга дўқ уриб деди: «Эй, одамни соқов ва кар қиладиган жин, сенга буюраман: ундан чиқиб, бошқа кирма»+. 26 Жин бақириб, болани тутқаноққа солди-да, ичидан чиқиб кетди. Бола эса ўликка ўхшаб қолгани сабабли, кўпчилик: «У ўлди!» — дерди. 27 Лекин Исо болани қўлидан ушлаб, кўтарди ва у оёққа турди. 28 Улар уйга кирганда, шогирдлар ҳеч кимга эшиттирмай Исодан: «Нега биз жинни қувиб чиқара олмадик?» — деб сўрашди+. 29 Исо уларга: «Бу тоифа жинларни фақат ибодат билан қувиб чиқарса бўлади»,— деди.
30 Ўша ердан чиқиб, улар Жалила орқали боришди. Бироқ Исо бу ҳақда кимдир билиб қолишини хоҳламасди. 31 Сабаби, у шогирдларига таълим бериб: «Инсон Ўғли душманларининг қўлига тутиб берилади ва улар уни ўлдиришади+. Гарчи у ўлса ҳам, уч кундан кейин тирилади»+,— деб айтарди. 32 Аммо шогирдлар Исонинг сўзларини тушунишмасди, унга савол беришдан эса қўрқишарди.
33 Улар Кафарнаҳумга келишди. Исо уйда бўлганида, шогирдларидан: «Йўл-йўлакай нима тўғрисида баҳслашдингиз?»+ — деб сўради. 34 Улар индашмади, чунки йўлда ораларида ким буюк экани тўғрисида баҳслашишганди. 35 Шунда Исо ўтириб, олдига 12 шогирдини чақиртирди-да: «Ким биринчи бўлишни истаса, ҳаммадан охирги бўлиб, барчанинг хизматкори бўлиши керак»+,— деди. 36 Сўнг Исо кичкина болани олиб, ўрталарига қўйди-да, уни қучоқлаб шогирдларига: 37 «Кимки шундай жажжи болалардан+ бирини менинг номимдан қабул қилса, мени ҳам қабул қилган бўлади. Мени қабул қилган эса, нафақат мени, балки мени Юборганни ҳам қабул қилган бўлади»+,— деб айтди.
38 Шунда Юҳанно Исога деди: «Устоз, сизнинг исмингиз билан жинларни қувиб чиқараётган бир одамни кўрдик. Биз билан бирга юрмагани учун, унга тўсқинлик қилмоқчи бўлдик»+. 39 Аммо Исо қуйидагича деди: «Унга тўсқинлик қилманглар, ахир ким менинг номим билан қудратли ишларни бажарса, бундан кейин дарров мени ёмонлай олмайди. 40 Ахир ким бизга қарши бўлмаса, у биз томонда+. 41 Шунингдек, Масиҳнинг издоши бўлганингиз учун сизларга бир пиёла сув берган киши+, ишонаверинг, мукофотсиз қолмайди+. 42 Аммо менга ишонган бу кичикларнинг бирини ким имондан қайтарса*, бўйнига катта тегирмон тошини* осиб, денгизнинг чуқур жойида чўктириб юборишлари у учун яхшироқ бўлади+.
43 Агар қўлингиз гуноҳ қилишингизга сабаб бўлса*, уни чопиб ташланг. Икки қўл билан жаҳаннамга*, сўнмас оташга ташлангандан кўра, майиб бўлиб ҳаётга эришганингиз афзалроқ+. 44 * —— 45 Агар оёғингиз гуноҳ қилишингизга сабаб бўлса*, уни чопиб ташланг. Икки оёқ билан жаҳаннамга ташлангандан кўра, чўлоқ бўлиб ҳаётга эришганингиз афзалроқ+. 46 * —— 47 Шунингдек, агар кўзингиз гуноҳ қилишингизга сабаб бўлса*, уни ўйиб ташланг+. Икки кўзингиз билан жаҳаннамга ташлангандан кўра, бир кўз билан Худонинг Шоҳлигига кирганингиз яхшироқ+. 48 У ерда қурт ҳам ўлмайди, олов ҳам ўчмайди+.
49 Чунки ҳар бир киши олов билан тузланиши керак+. 50 Туз яхши нарса, лекин у ўз кучини йўқотса, уни яна қандай шўр қилиш мумкин?+ Шундай экан, ичингизда туз бўлсин+ ва ўзаро тинч-тотув яшанглар»+.
10 Исо у ердан кетиб, Иорданнинг нариги томонидаги Яҳудия чегараларига келди. Унинг олдига яна тумонат одам йиғилди ва у одатдагидай уларга таълим бера бошлади+. 2 Шунда фарзийлар келиб, Исони синаш ниятида, эркак киши ўз хотинидан ажралиши қонуний ёки ноқонунийлигини сўрашди+. 3 Исо бўлса улардан: «Мусо пайғамбар сизларга нимани буюрган?» — деб сўради. 4 Улар унга: «Мусо пайғамбаримиз талоқ хатини ёзиб, ажралишга рухсат этган»+,— дейишди. 5 Исо уларга шундай деди: «Бағритош+ бўлганингиз учун Мусо пайғамбар ушбу амрни ёзиб қолдирган+. 6 Бироқ Парвардигор бошданоқ одамларни “эркак ва аёл қилиб яратган+. 7 Шунинг учун киши ота-онасини қолдириб+, 8 иккови бир тан бўлади”+. Демак, энди улар икки эмас, балки бир тан ҳисобланади. 9 Шундай экан, Аллоҳ бирга қўшганини* бандаси ажратмасин»+. 10 Улар яна уйда бўлганларида, шогирдлари бу ҳақда Исодан сўрадилар. 11 Исо уларга шуларни айтди: «Ким хотинидан ажралиб, бошқасига уйланса, биринчи хотинига бевафолик қилган бўлади+. 12 Эридан ажралиб, бошқасига турмушга чиққан аёл ҳам бевафолик қилган бўлади»+.
13 Исо қўлини теккизсин деб, одамлар унинг олдига болаларини олиб кела бошлашди. Лекин шогирдлар уларни койиб беришди+. 14 Буни кўрган Исо аччиқланиб деди: «Болажонларга тўсқинлик қилманглар, олдимга келаверишсин. Ахир Худонинг Шоҳлиги шундайларникидир+. 15 Ишонаверинг, ким Худонинг Шоҳлигини шу жажжи болакайдек қабул қилмаса, унга асло кира олмайди»+. 16 Кейин Исо болаларни қучоқлаб, устиларига қўлини қўйиб+ дуо қилди.
17 Исо йўлга чиқмоқчи бўлиб турганида, бир киши унинг олдига югуриб келиб, тиз чўкканча: «Валинеъмат* Устозим, абадий ҳаётга эришиш учун нима қилишим керак?» — деб сўради+. 18 Исо унга жавобан деди: «Нега мени валинеъмат* деяпсиз? Аллоҳдан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас+. 19 Ахир: “Қотиллик қилманг+, зино қилманг+, ўғрилик қилманг+, сохта гувоҳлик берманг+, ёлғон гапирманг+, ота-онангизни ҳурмат қилинг”+,— деган амрларни биласиз-ку». 20 У киши эса: «Устоз, мен болалигимдан буларга амал қилиб келяпман»,— деди. 21 Шунда Исо унга меҳр билан қаради-да, шундай деди: «Бажаришингиз керак бўлган яна бир нарса бор: бориб бор-йўғингизни сотинг-да, камбағалларга тарқатинг. Шунда осмонда хазинангиз бўлади. Сўнг келиб, менинг издошим бўлинг»+. 22 Бу сўзларни эшитгач, у хафа бўлиб, қайғу ичида у ердан кетди, чунки унинг мол-мулки жуда кўп эди+.
23 Исо атрофга қараб, шогирдларига: «Пулдор одамнинг Худонинг Шоҳлигига кириши нақадар қийин!»+ — деди. 24 Аммо шогирдлар бу сўзлардан ажабланишди. Исо бўлса шундай деди: «Болалар, Худонинг Шоҳлигига кириш нақадар қийин! 25 Бой кишининг Худонинг Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқ»+. 26 Улар баттар ажабланиб ундан*: «У ҳолда ким нажот топа олади?» — деб сўрашди+. 27 Исо уларга қараб: «Бу одамлар учун имконсиздир, аммо Аллоҳ учун эмас. Чунки Аллоҳ учун ҳамма нарсанинг имкони бор»+,— деди. 28 Шунда Бутрус: «Мана, биз бор-йўғимизни қолдириб, орқангиздан эргашиб келдик»+,— деб айтди. 29 Исо бўлса шундай деди: «Ишонаверинг, мени ва хушхабарни деб уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, бола-чақа ва еру мулкини қолдирган ҳар ким+ 30 ҳозирнинг ўзида, шу вақтда, қувғунлар+ билан бирга, 100 баробар ортиқ уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, бола-чақа ҳамда еру мулкка, келажак замонада* эса абадий ҳаётга эришади. 31 Аммо биринчилардан кўпи охирги, охиргилар эса биринчи бўлади»+.
32 Улар Қуддус томон йўл олишди. Исо олдинда кетаётган эди. Шогирдлар ҳайрон бўлиб, орқадагилар бўлса қўрқиб боришарди. Исо яна 12 шогирдини четга чиқариб, уларга ўзи билан нималар содир бўлиши ҳақда айтиб бера бошлади+: 33 «Мана, биз Қуддусга боряпмиз. У ерда Инсон Ўғлини бош руҳонийлар ва уламолар қўлига тутиб беришади. Улар бўлса уни ўлимга маҳкум этиб, ўзга халқларнинг қўлига топширишади. 34 Улар уни масхара қилишади, юзига тупуришади, қамчилашади ва ўлдиришади. Лекин уч кундан кейин у тирилади»+.
35 Забадийнинг ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно+ Исонинг олдига келиб: «Устоз, бизнинг бир илтимосимиз бор. Уни бажо келтиришингизни истар эдик»+,— дейишди. 36 Исо: «Нима қилишимни истайсизлар?» — деб сўради. 37 Улар унга: «Улуғворликка эришганингизда биримиз ўнг томонингизга, иккинчимиз чап томонингизга ўтиришимизга ижозат беринг»+,— деб айтишди. 38 «Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичаётган косадан* ича оласизларми? Мен бошдан кечираётган нарсани* сизлар ҳам бошдан кечира оласизларми?»+ — дея сўради. 39 Улар бўлса: «Албатта»,— дейишди. Шунда Исо уларга қуйидагиларни айтди: «Мен ичадиган косадан ичиб, мен бошдан кечираётган нарсани бошдан кечирасизларку-я+, 40 аммо ўнг ёки чап томонимда ким ўтиришини мен ҳал қилмайман. Бу ўринлар ким учун тайёрлаб қўйилган бўлса, ўшаларники бўлади».
41 Қолган ўнта шогирд буни эшитиб, Ёқуб билан Юҳаннодан аччиқлана бошлашди+. 42 Бироқ Исо уларни ёнига чақириб, шундай деди: «Ҳукмдор дея аталганлар халқлар устидан бошқаришини ва буюк одамлар халқларга ҳокимлик қилишини биласизлар-ку+. 43 Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Орангизда ким буюк бўлишни истаса, сизларга хизматкор бўлсин+. 44 Орангизда ким биринчи бўлишни хоҳласа, сизларга қул бўлсин. 45 Чунки Инсон Ўғли ҳам ўзига хизмат қилдиришга эмас, аксинча хизмат қилгани+ ва кўплар учун жонини* тўлов сифатида бергани келган»+.
46 Шундай қилиб улар Ерихога келишди. Исо, шогирдлар ва бир тўда одамлар Ериходан чиқиб кетишаётганда, йўл чеккасида Бартимей (Тимей ўғли) деган бир кўр садақа сўраб ўтирарди+. 47 Носиралик Исонинг ўтиб кетаётганини эшитиб, у: «Эй, Довуднинг Ўғли+ Исо, менга раҳм-шафқат қилинг!»+ — деб бақира бошлади. 48 Одамлар унга жим бўлишни буюришса ҳам, у янада баланд овозда: «Эй, Довуднинг Ўғли Исо, менга раҳм-шафқат қилинг!» — дея қичқирарди. 49 Охири Исо тўхтаб: «Уни чақиринглар»,— деди. Кўр кишини чақиргани борганлар: «Дадил бўлиб, ўрнингиздан туринг. У сизни чақиряпти»,— дейишди. 50 У устки кийимини ечиб ташлади-да, шартта ўрнидан туриб, Исонинг ёнига келди. 51 Исо ундан сўради: «Мендан нима истайсиз?» Кўр киши эса: «Устоз*, кўзларим очилсин»,— деди. 52 Исо унга: «Бораверинг, ишончингиз туфайли соғайиб кетдингиз»+,— деб айтди. Шу заҳотиёқ унинг кўзлари очилди+ ва у Исонинг орқасидан эргашди.
11 Улар Қуддусга, Зайтун тоғида жойлашган Байтфагия ва Байтанияга+ яқинлашиб қолишганида, Исо ўзидан олдин икки шогирдини жўнатиб+, 2 уларга шундай деди: «Рўпарангиздаги қишлоққа боринглар. У ерга киришингиз биланоқ, ҳали ҳеч ким минмаган хўтикни боғланган ҳолда топасизлар. Уни ечиб олиб келинглар. 3 Мабодо кимдир сизлардан: “Нима қиляпсизлар?” — деб сўраб қолса, унга: “Бу хўтик Ҳазратимизга керак, уни дарҳол қайтариб беради”,— деб айтинглар». 4 Шогирдлар боришди ва кўчада эшик олдида боғланган хўтикни топиб, уни ечишди+. 5 Ўша ерда турган баъзи одамлар эса: «Нимага хўтикни ечяпсизлар?» — деб сўрашди. 6 Шогирдлар худди Исо айтганидай жавоб беришди ва одамлар уларга рухсат беришди.
7 Улар хўтикни олиб келиб+, устига ўз кийимларини ёзишди ва Исо хўтикка минди+. 8 Шунингдек, кўпчилик ўз кийимларини, бошқалар эса йўл бўйидаги дарахтларнинг новдаларини кесиб, унинг йўлига пойандоз қилишарди+. 9 Исонинг олди ва орқасида келаётганлар тинмай шундай дея хитоб қилишарди: «Ёлворамиз, унга нажот бер!+ Яҳованинг* номидан келаётган муборакдир!+ 10 Отамиз Довуднинг келаётган Шоҳлиги муборак бўлсин!+ Эй, самода бўлган Худо, ёлворамиз, унга нажот бер!» 11 Исо Қуддусдаги маъбадга кириб, атрофдаги барча нарсага назар ташлади. Вақт кеч бўлиб қолгани учун, у 12 шогирди билан бирга Байтанияга борди+.
12 Эртасига, Байтаниядан қайтишаётганда, Исонинг қорни очди+. 13 У узоқдан барглари чиққан анжир дарахтини кўриб, бирорта меваси бормикин, дея ёнига борди. Аммо барглардан бошқа ҳеч нарса топа олмади, чунки ҳали анжир териш вақти эмасди. 14 Шунинг учун Исо: «Бундан буён сенинг мевангни ҳеч ким емасин»+,— деди. Шогирдлари эса буни эшитиб туришган эди.
15 Сўнг улар Қуддусга келишди. Исо маъбадга кириб, олди-сотди қилаётганларнинг ҳаммасини қувиб чиқарди. Пул алмаштирувчиларнинг пештахталарини ва каптар сотувчиларнинг курсиларини ағдариб юборди+. 16 Ҳатто маъбад ичидан бирор нарса кўтариб ўтишга ҳам рухсат бермади. 17 У таълим бериб, шундай дерди: «Муқаддас Ёзувларда: “Менинг уйим барча халқлар ибодат қиладиган уй деб аталади”+,— дейилган. Сизлар бўлса уни қароқчилар уясига айлантириб юбордингизлар»+. 18 Бош руҳонийлар билан уламолар эса буни эшитиб, Исони ўлдириш пайига тушишди+. Улар Исодан қўрқишарди, чунки ҳамма унинг таълимотидан лол қолганди+.
19 Кеч кирганда, улар шаҳардан чиқиб кетишди. 20 Эрта тонгда улар яна анжир дарахти ёнидан ўтиб кетаётиб қарашса, у томиригача қуриб қолибди+. 21 Шунда Бутрус кечаги воқеани эслаб: «Устоз қаранг, сиз лаънатлаган анжир дарахти қуриб қолибди!»+ — деди. 22 Исо жавобан уларга қуйидагиларни айтди: «Аллоҳга эътиқод қилинглар. 23 Ишонаверинг, агар кимдир бу тоққа: “Кўтарил-да, денгизга отил”,— деса ва қалбида шубҳа қилмай, айтгани бажо бўлишига ишонса, ўша нарса бўлади+. 24 Шунинг учун сизларга айтяпман: ибодатда нимаики сўрасангизлар, уни олишингизга аниқ ишонинглар ва ўша нарсага эга бўласизлар+. 25 Ибодат қилиб турганингизда, бировдан норози бўлсангиз, уни кечиринглар. Шунда осмондаги Отангиз ҳам айбларингизни кечиради»+. 26 * ——
27 Кейин улар яна Қуддусга келишди. Исо маъбадда юрганида, бош руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар унинг ёнига келиб: 28 «Бу ишларни қандай ҳуқуқ билан қиляпсан? Бу ҳуқуқни сенга ким берди?» — дея сўрашди+. 29 Исо уларга жавобан деди: «Мен ҳам сизларга бир савол берай. Агар жавоб берсангизлар, мен ҳам қандай ҳуқуқ билан қилаётганимни сизларга айтаман. 30 Қани айтинглар-чи: Яҳё одамларни сувга чўмдириш ҳуқуқини+ Худодан* олганми ё одамларданми?»+ 31 Улар эса ўзаро шундай фикр юрита бошлашди: «“Худодан”,— десак, у бизга: “Бўлмаса нега унга ишонмадингизлар?” — дейди. 32 Балки: “Одамлардан”,— дермиз?» Бироқ улар халойиқдан қўрқишарди, чунки ҳаммаси Яҳёни ҳақиқатан ҳам пайғамбар бўлган, деб ҳисобларди+. 33 Охири улар Исога жавоб бериб: «Билмаймиз»,— дейишди. Исо эса уларга: «Унда мен ҳам бу ишларни қандай ҳуқуқ билан қилаётганимни сизларга айтмайман»,— деди.
12 Кейин Исо уларга масаллар келтира бошлади: «Бир киши узумзор+ ўтқазибди-да, атрофини панжара билан ўраб, ичида узум эзиш учун жой ҳозирлабди. Сўнг минора қурибди-да+, уни боғбонларга ижарага бериб, ўзи эса узоқ сафарга кетибди+. 2 Ҳосил йиғиш пайти келганда, боғбонлар меваларни териб беришсин деб уларнинг олдига хизматкорини юборибди. 3 Аммо боғбонлар уни ушлашибди-да, уриб, қуруқ қўл билан жўнатишибди. 4 Узумзор эгаси яна бир хизматкорни юборибди. Лекин улар унинг бошини ёриб, хўрлаб жўнатишибди+. 5 Шундан кейин у яна битта хизматкорни юборибди. Бироқ боғбонлар уни ўлдиришибди. Ўша киши кўп бошқа хизматкорларини жўнатган экан, лекин улар баъзиларини калтаклаб, бошқаларини эса ўлдиришибди. 6 Узумзор эгасининг севикли бир ўғли+ бор экан. Охири у ўғлини боғбонларнинг олдига юбориб: “Ҳеч бўлмаса ўғлимни ҳурмат қилишар”,— дебди. 7 Боғбонлар эса бир-бирига: “Ахир бу меросхўр-ку!+ Келинглар, уни ўлдирамиз, шунда мерос бизники бўлади”,— дейишибди. 8 Хуллас, улар ўғилни ушлаб олиб ўлдиришибди ва узумзор ташқарисига чиқариб ташлашибди+. 9 Хўш, узумзор эгаси боғбонларни энди нима қилар экан? У келиб, боғбонларни ўлдиради-да, узумзорни бошқаларга ижарага беради+. 10 Наҳот Муқаддас Ёзувлардаги: “Қурувчилар кераксиз деб ташлаган тош, бурчакка қўйиладиган негиз тоши* бўлиб чиқди+. 11 Буни Яҳованинг* Ўзи қилди ва кўз ўнгимизда мўъжиза бўлди”+,— дейилганини ўқимаган бўлсангиз?»
12 Бош руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар Исо бу масални улар ҳақида айтганини пайқаб, уни шу ондаёқ қўлга туширмоқчи бўлишди-ю, бироқ халқдан қўрқишди. Шу сабабли, улар Исони қолдириб кетишди+.
13 Бундан кейин улар Исони сўзидан тузоққа илинтириш учун олдига фарзийлардан баъзиларини ва Ҳироднинг тарафдорларини юборишди+. 14 Улар келиб: «Устоз, сиз ростгўй эканингизни ва Аллоҳнинг йўли тўғрисида ҳақиқатни ўргатишингизни биламиз. Шунингдек, кимларгадир маъқул бўлишга интилмайсиз, чунки сиз инсоннинг ташқи кўринишига қараб муомала қилмайсиз. Бизга айтинг-чи, подшоҳга* жон солиғини тўлаш керакми ёки йўқми? 15 Хўш, тўлайликми ё тўламайликми?» Исо уларнинг иккиюзламачилигини билиб: «Нега мени синаяпсизлар? Қани, менга динорни* кўрсатинглар-чи»,— деди. 16 Улар унга бир динор олиб келишди. Кейин Исо улардан сўради: «Бу ердаги сурат ва исм кимники?» Улар: «Подшоҳники»,— дейишди. 17 Шунда Исо уларга: «Унда подшоҳнинг ҳақини подшоҳга+, Аллоҳнинг ҳақини Аллоҳга беринглар»+,— деб жавоб берди. Улар Исонинг гапларидан донг қотиб қолишди.
18 Сўнг тирилишга ишонмайдиган саддуқийлар+ келиб, Исога шундай савол беришди+: 19 «Устоз, Мусо пайғамбаримиз айтган эдиларки, агар киши фарзанд кўрмай ўтиб кетса, укаси унинг хотинига уйланиб акасига авлод қолдириши керак+. 20 Бизда еттита ака-ука бор эди. Каттаси уйланиб, фарзанд кўрмай ўтиб кетди. 21 Шунда унинг хотинига иккинчиси уйланиб, фарзандсиз ўтиб кетди. Худди шундай вазият учинчиси билан ҳам юз берди. 22 Шундай қилиб, еттови ҳам бола кўрмай вафот этди. Охири аёл ҳам қазо қилди. 23 Хўш, ўлганлар тирилганда, бу аёл қайси бирининг хотини ҳисобланади? Ахир еттови ҳам унга уйланган-ку». 24 Исо уларга жавобан айтди: «Сизлар Муқаддас Ёзувларни ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмаганингиз учун адашяпсизлар+. 25 Ахир одамлар тирилганда на уйланишади, на эрга тегишади. Лекин улар фаришталар каби бўлишади+. 26 Тирилиш борасида, Мусонинг Таврот китобида, ёнаётган бута ҳақидаги ҳикояда Аллоҳ: “Мен Иброҳимнинг, Исҳоқнинг ва Ёқубнинг Тангрисиман”+,— деганини ўқимаганмисизлар? 27 У ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир. Хуллас, сизлар ёмон адашяпсизлар»+.
28 Шу пайт уламолардан бири, уларнинг мунозарасини ва Исонинг уларга яхши жавоб берганини эшитиб, Исодан: «Қайси амр энг муҳим ҳисобланади?»+ — дея сўради. 29 Исо ўша кишига жавоб бериб деди: «Энг муҳим амр: “Тингланг, эй Исроил халқи: Аллоҳимиз Яҳова* — танҳо Яҳовадир*. 30 Тангрингиз Яҳовани* бутун қалбингиз, бутун жонингиз*, бутун онгингиз ва бутун қувватингиз билан севинг”+. 31 Иккинчиси эса: “Яқинингизни ўзингизни севгандай севинг”+. Бу амрлардан муҳимроқ амр йўқ». 32 Уламо унга шундай деди: «Сиз ҳақсиз Устоз. Чунки сиз ҳақиқатга мувофиқ айтдингиз: “Аллоҳ — танҳодир ва Ундан бошқа Худо йўқ”+. 33 Тўғри, Худони бутун қалб, бутун онг* ва бор куч билан севиш керак. Шунингдек, яқинни ўзини севгандай севиш лозим. Бу ҳар қандай бутунлай куйдириладиган қурбонликлардан ва бошқа қурбонликлардан афзалроқдир»+. 34 Шунда Исо ўша кишининг оқилона жавоб берганини кўриб: «Сиз Худонинг Шоҳлигига яқинсиз»,— деди. Шундан кейин ҳеч ким Исога савол беришга журъат эта олмади+.
35 Маъбадда таълим бераётиб, Исо қуйидагиларни айтди: «Нима учун уламолар Масиҳни Довуднинг ўғли деб айтишади?+ 36 Ахир Довуд муқаддас руҳ таъсирида+ шундай деган-ку: “Яҳова* Ҳазратимга деди: “Душманларингни оёғинг остига қўймагунимча Менинг ўнг томонимда ўтириб тур”+. 37 Агар Довуд уни “Ҳазратим” деб атаган бўлса, унда қандай қилиб у Довуднинг ўғли бўла олади?»+
Халойиқ маза қилиб Исони тингларди. 38 Исо яна шундай дея таълим берарди: «Уламолардан эҳтиёт бўлинглар. Улар узун кийимда юришни, бозор майдонларида алик олишни+, 39 ибодатхоналарда юқори ўринни эгаллашни ва зиёфатларда тўрда ўтиришни яхши кўришади+. 40 Шунингдек, улар беваларнинг мол-мулкини талон-торож қилиб, хўжакўрсинга узун-узун дуолар ўқишади. Бундайлар оғирроқ ҳукмга мубтало бўлишади».
41 Кейин Исо хайр-эҳсон идишларига+ пулларини солаётган кишиларни кўриш учун ўтирди-да, уларни кузата бошлади. Кўп бойваччалар анчагина пул ташлашди+. 42 Бир камбағал бева аёл эса ўша жойга келиб, икки чақа* ташлади+. 43 Шунда Исо шогирдларини чақириб, уларга деди: «Ишонаверинг, бу камбағал бева аёл ҳаммадан кўпроқ солди+. 44 Чунки ўша кишилар ўзларидан ортиб қолганини солишди, бу аёл эса ўзи муҳтож бўла туриб, қўлида борини эҳсон қилди»+.
13 Исо маъбаддан чиқиб кетаётганида, шогирдларидан бири унга: «Устоз, бу чиройли тошлару иморатларга қаранг!»+ — деди. 2 Исо эса унга: «Бу ҳашаматли иморатларни кўряпсизми? Бу ерда тош устида тош қолмайди, ҳаммаси ер билан яксон бўлади»+,— деб айтди.
3 Исо Зайтун тоғига чиқиб, маъбад кўринадиган жойда ўтирганда, Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Идрис алоҳида унинг ёнига келиб: 4 «Устоз, бу воқеалар қачон содир бўлади? Улар қачон тугашини қайси белгидан билиб оламиз?»+ — дея сўрашди. 5 Шунда Исо уларга қуйидагиларни айтди: «Эҳтиёт бўлинглар, тағин биров сизларни йўлдан урмасин+. 6 Чунки кўплар менинг номим билан келиб: “Мен ўшаман”,— дея анча-мунчасини йўлдан оздиришади. 7 Урушлар шовқинини ва урушлар хабарларини эшитганингизда, ваҳимага тушманглар, ахир бу воқеалар юз бериши муқаррар. Аммо бу ҳали охират эмас+.
8 Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади+. Бир жойда, кейин бошқа жойда озиқ-овқат етишмовчилиги+ ва зилзилалар бўлади. Булар эса азобларнинг бошланиши, холос+.
9 Сизлар эса ўзингизга эҳтиёт бўлинглар. Боиси, одамлар менинг номим туфайли сизларни тутиб, маҳаллий маҳкамаларга топширишади+. Ибодатхоналарда сизларни калтаклаб+, шоҳлару ҳокимлар олдида турғизиб қўйишади. Бу сизларга шоҳидлик бериш имкониятини яратади+. 10 Чунки аввало барча халқларга хушхабар эълон этилиши лозим+. 11 Сизларни маҳкамага етаклаб боришганда эса, нима дейман деб ташвишланманглар. Ўша пайтда муқаддас руҳ томонидан сизларга нима берилса, шуни гапиринглар. Негаки сизлар эмас, балки муқаддас руҳ гапиради+. 12 Бундан ташқари, ака укасини, ука акасини ва ота ўз боласини ўлимга топширади. Фарзандлар ота-оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиришади+. 13 Менинг номим туфайли одамлар сизлардан нафратланишади+. Фақат охиригача+ чидаган қутулади+.
14 Вайронагарчилик келтирадиган жирканч нарса+ номуносиб жойда турганини кўрганингизда (ўқиган ўзи фаҳмлаб олсин), Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочсин+. 15 Томда турган киши бирор нарсасини олиш учун пастга тушиб, уйига кирмасин. 16 Ким далада бўлса, устки кийимини олиш учун қайтмасин. 17 Ўша кунларда ҳомиладор бўлган аёллару эмизикли оналарнинг ҳолига вой!+ 18 Бу нарсалар қишга тўғри келиб қолмасин, деб ибодат қилинглар. 19 Чунки ўшанда шунақанги мусибат бўладики+, Худо дунёни яратганидан бери бунақаси ҳали бўлмаган, бундан кейин ҳам бўлмайди+. 20 Агар Яҳова* ўша кунларни қисқартирмаганида эди, бирон жонзот ҳам тирик қолмасди. Аммо У танлаган кишилари учун бу кунларни қисқартиради+.
21 Шунда бирортаси сизларга: “Қаранглар, Масиҳ шу ерда!” ёки “Ана у ерда!” — деб айтса ҳам ишонманглар+. 22 Сабаби, кўпгина сохта Масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб+, иложи бўлса ҳатто танланганларни ҳам йўлдан оздириш ниятида буюк аломатлару мўъжизалар кўрсатишади. 23 Сизлар эса ҳушёр туринглар+. Мен сизларга барчасини олдиндан айтиб қўйдим.
24 Ўша кунлардаги мусибатдан сўнг қуёш қорайиб, ой нурини сочмай қўяди+. 25 Юлдузлар осмондан тушиб, самовий кучлар ларзага келади. 26 Шунда улар Инсон Ўғлининг+ куч-қудрат ва шон-шуҳрат билан булутлар узра келаётганини кўришади+. 27 У фаришталарини юборади ва улар ернинг бир четидан осмоннинг бир четига қадар, дунёнинг тўрт томонидан* Аллоҳ танлаган кишиларни йиғишади+.
28 Анжир дарахтидан ибрат олинглар. Унинг шохлари кўкариб, барг чиқараётганидан ёз яқинлашганини биласизлар+. 29 Шунга ўхшаб, сизлар ҳам барча бу воқеаларни кўрганингизда, Инсон Ўғли яқин, эшик олдида турганини билинглар+. 30 Ишонаверинг, бу авлод ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси амалга ошади+. 31 Осмон билан ер йўқ бўлиб кетади+, лекин менинг сўзларим пучга чиқмайди+.
32 У кун ва у соат ҳақида осмондаги фаришталар ҳам, Ўғил ҳам билмайди. Фақатгина самовий Отам билади+. 33 Шундай экан кўз-қулоқ бўлиб, ҳушёр туринглар+, чунки аниқ кунни ҳам, соатни ҳам билмайсизлар+. 34 Бу, узоқ сафарга жўнаб кетаётган одамга ўхшайди. У уй-жойини хизматкорларига қолдириб+, ҳар бирига вазифа бериб, дарвозабонга эса ҳушёр бўлиб туришни буюриб кетади+. 35 Хуллас, ҳушёр туринглар, чунки уйнинг эгаси қайси маҳалда — кечқурунми*, ярим тундами*, хўроз қичқиришидан* олдинми ёки тонг саҳардами*+ — келишини билмайсизлар+. 36 Тағин у кутилмаганда келиб қолиб, сизларни ухлаб ётган ҳолда топмасин+. 37 Сизларга айтаётганимни барчага айтаман: ҳушёр туринглар»+.
14 Икки кундан кейин+ Фисиҳ+ ва Хамиртурушсиз нон байрами*+ бўлиши керак эди. Бош руҳонийлар билан уламолар ҳийла ишлатиб, Исони тутиб ўлдириш йўлини излай бошлашди+. 2 Улар бир-бирига шундай дейишди: «Буни байрам пайтида қилмайлик, тағин халқ ғалаён кўтармасин».
3 Исо Байтанияда, ўтмишда мохов бўлган Симуннинг уйида дастурхон атрофида ёнбошлаганди. Шу пайт унинг ёнига бир аёл келди. Унинг қўлида ганч идишда хушбўй, қимматбаҳо сунбул мойи бор эди. Ўша аёл ганч идишни очиб, мойни Исонинг бошига қуя бошлади+. 4 Буни кўргач, баъзилар аччиқланиб, бир-бирига қуйидагича дейишди: «Хушбўй мойни исроф қилишнинг нима кераги бор? 5 Бу хушбўй мойни 300 динордан* ҳам қимматроққа сотиб, пулини камбағалларга тарқатсак бўлмасмиди?» Улар аёлдан жуда норози эди. 6 Исо бўлса шуларни айтди: «Аёлни тинч қўйинглар. Нега уни хижолат қиляпсизлар? У мен учун эзгу иш қилди+. 7 Камбағаллар доим ёнингизда бўлади+, уларга хоҳлаган пайтингизда яхшилик қила оласизлар, мен эса доим сизлар билан бўлмайман+. 8 Бу аёл қўлидан келганини қилди, у олдиндан танамга хушбўй мой суртиб, дафн этишга тайёрлади+. 9 Ишонаверинг, хушхабар дунёнинг қайси жойида ваъз қилинмасин+, бу аёлнинг қилган иши ҳам ёдга олинади»+.
10 Шунда 12 шогирддан бири Яҳудо Ишқариёт, Исони тутиб бериш учун бош руҳонийларнинг олдига борди+. 11 Улар буни эшитиб, хурсанд бўлишди ва Яҳудога кумуш пул беришни ваъда қилишди+. Сўнг Яҳудо Исони тутиб бериш фурсатини пойлаб юрди.
12 Хамиртурушсиз нон байрамининг+ биринчи кунида, одатдагидай Фисиҳ қурбонлигини+ келтириш вақтида, шогирдлари Исодан: «Сизга Фисиҳ байрами таомини қаерда тайёрлашимизни истайсиз?»+ — деб сўрадилар. 13 Исо иккита шогирдини юбориб, уларга деди: «Шаҳарга боринглар, у ерда сопол идишда сув олиб кетаётган кишини учратасизлар. Унинг орқасидан боринглар+. 14 У қайси уйга кирса, ўша уйнинг эгасига айтинглар: “Устозимиз сиздан: “Шогирдларим билан Фисиҳ таомини ейишимиз учун меҳмонларга аталган хона қайси?” — деб сўраяпти”. 15 У сизларга катта болохонани кўрсатади, у ерда керакли нарсалар бўлади. Ўша жойда ҳозирлик кўринглар». 16 Шогирдлар бориб, шаҳарга киришди ва барча нарса Исо уларга айтганидай юз берди. Шундай қилиб, улар Фисиҳ таомини тайёрлашди.
17 Кеч кирганда Исо 12 шогирди билан келди+. 18 Дастурхон атрофида ёнбошлашганида, Исо уларга: «Сизларга айтиб қўяй, орангиздан мен билан овқатланаётганлардан бири менга хиёнат қилади»+,— деди. 19 Шогирдлари бундан жуда хафа бўлиб, ҳар бири: «Мен эмасман-а?» — деб ундан сўрай бошлади. 20 Исо уларга жавоб берди: «Бу 12 шогирдимдан бири, мен билан битта косага нон ботираётган кишидир+. 21 Аслида Инсон Ўғли у ҳақида ёзилганидай сизларни тарк этяпти. Аммо Инсон Ўғлига хиёнат қиладиган кишининг ҳолига вой!+ Ўша одамнинг туғилмагани яхшироқ бўларди»+.
22 Улар овқатланиб ўтиришганда, Исо нонни олди-да, шукрона дуосини айтиб синдирди ва шогирдларига бериб: «Олинглар, енглар. Бу менинг танамни билдиради»,— деб айтди+. 23 Шунингдек, у косани олди-да, шукрона дуосини айтиб, уларга берди ва ҳаммаси ундан ичди+. 24 Кейин Исо шуларни айтди: «Бу кўплар учун тўкиладиган+ қонимни+ — “аҳд қонини”+ англатади. 25 Сизларга айтиб қўяй, Худонинг Шоҳлигида янги шароб ичадиган кун келмагунча, мен ортиқ шароб ичмайман». 26 Сўнг улар ҳамду сано куйлаб, Зайтун тоғи томон йўл олишди+.
27 Шу орада Исо шогирдларига деди: «Ҳаммангиз мендан юз ўгирасизлар, чунки Муқаддас Ёзувларда: “Мен чўпонга зарба бераман+, қўйлар эса тарқалиб кетади”+,— дейилган. 28 Бироқ тирилганимдан сўнг, сизлардан аввал Жалилага бораман»+. 29 Буни эшитган Бутрус: «Ҳамма сиздан юз ўгирса ҳам, мен асло юз ўгирмайман!»+ — деди. 30 Исо унга: «Ишонаверинг, бугун, шу кечанинг ўзидаёқ, хўроз икки марта қичқирмасдан туриб, сиз мендан уч марта тонасиз»,— деб айтди+. 31 Бутрус бўлса гапини таъкидлаб: «Сиз билан бирга ўлишимга тўғри келса ҳам, сиздан ҳечам тонмайман»,— деди. Бошқа шогирдлар ҳам шундай дейишди+.
32 Сўнгра Исо шогирдлари билан Гетсемания деган жойга келиб, уларга: «Мен ибодат қилгунимча, шу ерда ўтириб туринглар»+,— деди. 33 Исо Бутрусни ва Ёқуб билан Юҳаннони ўзига ҳамроҳ қилиб олди+. У қайғу ва қаттиқ изтиробга тушди. 34 Исо уларга: «Ўлар ҳолатда қийналяпман+. Шу ерда қолиб, ҳушёр туринглар»+,— деб айтди. 35 У бир оз нари бориб, тиз чўкди-да, агар иложи бўлса, бу азоб* мени четлаб ўтсин, дея ибодат қила бошлади. 36 Исо шундай деди: «Абба*, Ота!+ Сен ҳар нарсага қодирсан. Бу косани* мендан узоқлаштир. Лекин мен хоҳлагандек эмас, Сен хоҳлагандек бўлсин»+. 37 У қайтиб келиб қараса, шогирдлари ухлаб ётишган экан. Шунда Исо Бутрусга айтди: «Симун, ухлаб ётибсизми? Ҳеч бўлмаса бир соат ҳушёр бўлиб тура олмадингизми?+ 38 Васвасага тушмаслик учун ҳушёр туриб, доим ибодат қилинглар+. Руҳ тетик, тана эса заифдир»+. 39 Исо яна бориб, такроран ўша сўзларни айтиб ибодат қилди+. 40 У қайтиб келиб, шогирдларининг ухлаб ётганини кўрди. Уларни қаттиқ уйқу босгани сабаб, унга нима деб жавоб беришни билишмасди. 41 Сўнг Исо учинчи марта шогирдларининг ёнига келиб, қуйидагиларни айтди: «Шундай вақтда ухлаб, дам олиб ётибсизларми?! Бас энди! Мана, Инсон Ўғли гуноҳкорларнинг қўлига тутиб бериладиган вақт ҳам келди+. 42 Туринглар, кетдик. Хоин яқинлашиб қолди»+.
43 Исо ҳали гапини тугатмасидан, 12 шогирддан бири Яҳудо ҳамда қўлларига қилич ва таёқ кўтарган бир тўда одамлар келиб қолди. Уларни бош руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар юборишган эди+. 44 Исонинг хоини улар билан шундай дея келишиб олган эди: «Мен кимни ўпсам, у ўшадир. Уни маҳкам ушлаб, олиб кетинглар». 45 Яҳудо тўғри Исонинг олдига бориб: «Устоз!» — деди-да, уни астагина ўпди. 46 Шунда улар Исони тутиб, ҳибсга олишди. 47 Аммо ўша ерда турганлардан бири қиличини қинидан чиқарди-да, олий руҳонийнинг қулига бир уриб, унинг қулоғини кесиб ташлади+. 48 Исо бўлса уларга шуни айтди: «Мен сизларга қароқчимидимки, мени ҳибсга олиш учун қиличу таёқ кўтариб келибсизлар?+ 49 Ҳар куни маъбадда сизлар билан бирга бўлиб таълим берардим+. Сизлар мени ҳибсга олмаган эдингиз-ку. Бироқ бу, Муқаддас Ёзувларда айтилганлар амалга ошиши учун содир бўлди»+.
50 Шунда ҳаммаси Исони қолдириб, қочиб кетди+. 51 Эгнига тоза зиғир матодан кийим ташлаб олган бир йигит ҳам Исога яқиндан эргашиб бораётганди. Уни тутиб олмоқчи бўлишди-ю, 52 лекин у кийимини ташлаб, ярим яланғоч ҳолда қочиб кетди.
53 Сўнгра улар Исони олий руҳоний ҳузурига олиб боришди+. У ерда барча бош руҳонийлар, оқсоқоллар ва уламолар йиғилиб туришганди+. 54 Бутрус бўлса Исони узоқдан кузатиб бориб, олий руҳонийнинг ҳовлисигача келди. У хизматкорлар билан бирга гулхан олдида исиниб ўтирди+. 55 Бу орада бош руҳонийлар билан Олий Кенгаш* аъзолари Исони ўлимга маҳкум этиш учун унга қарши сохта гувоҳларни излашди-ю, аммо топа олишмади+. 56 Анчагина сохта гувоҳлар келган бўлса-да+, уларнинг далиллари бир-бирига мос келмасди. 57 Айримлари ўрнидан туриб, Исога қарши қуйидагича сохта гувоҳлик беришди: 58 «Бу киши: “Мен одам қўли билан қурилган шу маъбадни бузиб, уч кун ичида одам қўли билан қурилмаган бошқа маъбадни барпо қиламан”+,— деганини ўзимиз эшитдик». 59 Лекин уларнинг бу далиллари ҳам бир-бирига тўғри келмасди.
60 Ниҳоят олий руҳоний ўрнидан туриб, Исодан: «Ҳа, нега индамаяпсан? Сенга қарши қўйган айбларига нима дейсан?» — дея сўради+. 61 Аммо Исо жим тураверди+. Сўнг олий руҳоний яна ундан сўради: «Муқаддас Худонинг Ўғли Масиҳ сенмисан?» 62 Шунда Исо жавоб бериб: «Менман. Сизлар энди Инсон Ўғли+ Қодир Аллоҳнинг ўнг томонида ўтирганини+ ҳамда булутлар узра келаётганини кўрасизлар»+,— деди. 63 Шунда олий руҳоний кийимларини йиртиб, шуларни айтди: «Бизга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор?+ 64 Ахир у Худога қарши гапирганини ўзларингиз эшитдингиз-ку. Бунга нима дейсизлар?» Хуллас, ҳаммаси Исони ўлимга лойиқ деб топишди+. 65 Баъзилари эса унга тупуришарди+ ва юзини беркитиб: «Пайғамбар бўлсанг айт-чи, сени ким урди?» — дея муштлашарди. Ҳукм ижрочилари ҳам унинг юзига тарсаки туширишарди+.
66 Бу пайтда Бутрус ҳовлида ўтирарди. Унинг ёнига олий руҳонийнинг хизматкори бўлган бир қиз келди+. 67 У Бутруснинг исиниб ўтирганини кўрди-да, юзига тикилиб қараб: «Сиз ҳам носиралик Исо билан бирга эдингиз!» — деди. 68 Лекин у инкор этиб: «Нималар деяпсиз, мен уни танимайман»,— деди-ю, дарвоза томонга қараб кетди. 69 Кейин ўша хизматкор қиз яна Бутрусни кўриб, унинг ёнида турганларга: «Бу киши ҳам улардан бири»,— деди. 70 Бутрус тағин инкор этди. Бир оздан сўнг ўша ерда турганлар унинг олдига келиб, шундай дейишди: «Сиз аниқ улардан бирисиз. Ахир жалилалик эканингиз кўриниб турибди-ку». 71 У эса ўзини қарғаб: «Сизлар айтаётган бу одамни танимайман!» — деб қасам ичди. 72 Шу онда хўроз иккинчи марта қичқирди+ ва Бутрус Исонинг: «Хўроз икки марта қичқирмасданоқ, сиз мендан уч марта тонасиз»+,— деган сўзларини эслади. Сўнг ўзини тута олмай йиғлаб юборди.
15 Тонготарда бош руҳонийлар, оқсоқоллар, уламолар ва бутун Олий Кенгаш келишиб олишгандан кейин Исони боғлашди-да, олиб бориб Пилатга топширишди+. 2 Шунда ҳоким Пилат Исога шундай савол берди: «Сен яҳудийларнинг шоҳимисан?»+ Унга жавобан Исо: «Ўзингиз айтдингиз»,— деди+. 3 Бош руҳонийлар эса Исони кўп нарсада айблашарди. 4 Кейин Пилат яна Исони сўроқ-савол қилиб: «Хўш, нега жавоб бермайсан?+ Қара, сенга қарши қанча айбловлар ёғиляпти»+,— деди. 5 Лекин Исо индамагани учун Пилат ҳайрон бўлди+.
6 Одатда ҳар Фисиҳ байрамида халқ талабига биноан, Пилат бирон-бир маҳбусни озод этарди+. 7 Ўша пайтда Барабба исмли бир киши қамоқда ўтирганди. У ғалаён пайтида қотиллик қилган бошқа исёнчилар билан бирга эди. 8 Халойиқ тўпланиб, улар учун ҳар йили қилинадиган нарсани Пилатдан сўрай бошлади. 9 Пилат эса улардан: «Яҳудийларнинг шоҳини озод қилишимни истармидингиз?»+ — деб сўради. 10 Сабаби, бош руҳонийлар Исони кўролмагани учун унинг қўлига топширишганини Пилат биларди+. 11 Аммо бош руҳонийлар Исонинг ўрнига Бараббани озод этишни Пилатдан сўранглар, деб халқни қайраб қўйишди+. 12 Сўнг Пилат улардан яна сўради: «Унда, сизлар яҳудийларнинг шоҳи, деб атаган кишини нима қилай?»+ 13 Халқ яна: «Уни устунга михлатинг!» — дея бақирди+. 14 Пилат тағин улардан: «Нега? У нима ёмонлик қилган?» — деб сўради. Улар эса яна баттар бақириб: «Уни устунга михлатинг!»+ — дейишди. 15 Шунда Пилат халойиқнинг кўнглини олиш ниятида Бараббани озод қилди, Исони эса қамчилатиб+, устунга михлаш учун топширди+.
16 Кейин аскарлар Исони ҳоким саройининг ҳовлисига олиб келишди ва барча аскарларни ўша ерга чақиртиришди+. 17 Аскарлар тиканлардан тож ўриб, эгнига қирмизи рангли ёпинчиқ ташлашди-да: 18 «Салом, яҳудийларнинг шоҳи!»+ — дея бошлашди. 19 Уни қамиш таёқ билан бошига уришар, тупуришар ва тиз чўкиб таъзим қилишарди. 20 Масхара қилиб бўлишгач, эгнидаги қирмизи ёпинчиқни ечиб, устки кийимини кийдиришди-да, устунга михлаш учун олиб кетишди+. 21 Улар йўлда Искандар ва Руфуснинг отаси бўлмиш киринеялик Симунни учратиб қолишди. У киши даладан қайтаётган эди. Уни азоб устунини* кўтариб боришга мажбурлашди+.
22 Охири улар Исони Гўлгота деган жойга олиб келишди. Бу сўзнинг таржимаси «Бошсуяги» дегани+. 23 Ўша ерда Исога мирра* аралаштирилган шаробни ичирмоқчи бўлишди+, аммо у ичишни хоҳламади. 24 Сўнгра Исони устунга михлашди ва унинг устки кийимини бўлишиб, ким нима олади деб қуръа ташлашди+. 25 Тахминан кундузи соат тўққизда* Исони устунга михлашди. 26 Бошининг тепасида эса унинг айбини кўрсатувчи: «Бу яҳудийларнинг шоҳидир»,— деган ёзувни осиб қўйишди+. 27 Исо билан бирга иккита қароқчини ҳам михлаб қўйишганди — бири ўнг, иккинчиси чап томонида эди+. 28 * —— 29 Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаганча+, Исони ҳақоратлаб шундай дейишарди: «Ҳой, маъбадни бузиб уч кун ичида тиклайдиган+, 30 ўзингни ўзинг қутқар-чи! Қани, азоб устунидан туш-чи!» 31 Шунга ўхшаб бош руҳонийлар билан уламолар ўзаро Исони масхара қилиб, қуйидагича айтишарди: «Бошқаларни қутқарарди-ю, ўзини қутқара олмаяпти-я!+ 32 Қани, Исроилнинг шоҳи Масиҳ азоб устунидан тушиб кўрсин-чи, шунда биз унга ишонамиз»+. Ҳатто Исо билан бирга устунга михланган қароқчилар ҳам уни ҳақоратлашарди+.
33 Кундузи соат ўн иккиларда* бутун ерни зулмат босди ва бу тахминан соат учгача* давом этди+. 34 Соат учлар чамасида Исо баланд овозда шундай деб бақирди: «Эли, Эли, лама сабақтани?» Бу сўзларнинг таржимаси: «Аллоҳим, Аллоҳим, нега мени ташлаб қўйдинг?»+ — демакдир. 35 Ўша ерда турган баъзилар буни эшитиб: «Қаранглар! У Илёс пайғамбарни чақиряпти»,— дея бошлашди. 36 Бир киши югуриб бориб шимгични олди-да, уни ачиган шаробга ботирди. Кейин қамиш таёққа илиб, Исога ичириш учун узатди-да+: «Тўхтанглар-чи! Қани кўрайлик, Илёс пайғамбар келиб уни қутқарармикин»,— деди. 37 Лекин Исо яна баланд овозда бақирди. Шундан сўнг унинг нафаси узилди+. 38 Шу ондаёқ маъбаддаги парда+ юқоридан пастгача иккига бўлиниб, йиртилиб кетди+. 39 Исони қўриқлаб турган юзбоши Исонинг қандай жон берганини кўриб: «Чиндан ҳам бу киши Худонинг Ўғли бўлган экан»+,— деди.
40 Бу ҳодисаларни узоқдан кузатиб турган аёллар ҳам бор эди. Жумладан, магдалалик Марям, кичик Ёқуб билан Ёзеснинг* онаси Марям ва Саломия уларнинг орасида эди+. 41 Бу аёллар Исо Жалилада бўлганида унга хизмат қилиб, ҳамроҳ бўлишган эди+. Шунингдек, Исо билан бирга Қуддусга келган бошқа кўп аёллар ҳам бор эди.
42 Кеч кираётганди ва Шаббат арафасида Тайёргарлик куни* бўлгани учун, 43 Худонинг Шоҳлиги келишини кутиб юрган обрўли Кенгаш аъзоси ариматеялик Юсуф келди. Бу киши жасоратга тўлиб Пилатнинг олдига борди-да, Исони дафн этиш учун рухсат сўради+. 44 Лекин Пилат Исонинг дарров ўлганига ҳайрон қолди. Шунда у юзбошини чақириб, Исо чиндан ҳам ўлдимикин деб сўради. 45 Кейин Пилат юзбошидан бу рост эканини билиб, жасадни Юсуфга берди. 46 Юсуф жасадни устундан тушириб, ўзи сотиб олган аъло сифатли зиғир кафанга ўради-да, қояда ўйилган янги қабрга қўйди+. Сўнг қабр оғзига катта тошни юмалатиб қўйди+. 47 Магдалалик Марям ва Ёзеснинг онаси Марям эса жасад қўйилган жойга қараб тураверишди+.
16 Шаббат куни+ ўтгач, магдалалик Марям, Ёқубнинг онаси Марям+ ва Саломия Исонинг танасига қўйиш учун хушбўй ўтлар сотиб олишди+. 2 Ҳафтанинг биринчи кунида* саҳарлаб, эндигина қуёш чиққанда, улар қабрга боришди+. 3 Йўл-йўлакай бир-биридан: «Қабр оғзидаги тошни бизга ким юмалатиб берар экан-а?» — деб сўрашарди. 4 Қарашса, қабр оғзидаги тош четга юмалатиб қўйилган экан. Тош жуда катта эди+. 5 Қабр ичкарисига кириб, ўнг тарафда узун оқ кийимли бир йигитни кўришди-ю, донг қотиб қолишди. 6 Йигит уларга шундай деди: «Ҳайрон бўлманглар+. Биламан, сизлар устунда қатл этилган носиралик Исони қидиряпсизлар. У тирилди+, у бу ерда йўқ. Мана, унинг қўйилган жойига қаранглар+. 7 Энди бориб, шогирдларига ва Бутрусга: “У сизлардан аввал Жалилага кетяпти+. Уни ўзи айтган жойда кўрасизлар”+,— денглар». 8 Аёллар қабрдан чиқиб, югуриб кетишди, чунки уларни ваҳима ва ҳаяжон босган эди. Қўрққанларидан улар ҳеч кимга ҳеч нарса айтишмади*+.