Дедамирза отақЎзиев бахтиёр жўраев кимё кечаси ва қизиқарли маълумотлар
Дедамирза Отақўзиев, Бахтиёр Жўраев. КИМЁ КЕЧАСИ ВА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР ( Ўқитувчилар учун қўлланма). Ушбу қўлланмада Кимёвий элементларнинг даврий системасига бағишланган кимё кечасининг сценарийси, Обид Содиқович Содиқовнинг ҳаёти ва ижодига атаб ўтказиладиган кимё кечаси учун етарлича маълумотлар келтирилган. Китобнинг дастлабки параграфларида кимёвий элементлар ва кимёга оид турли мавзулар учун шеърий тестлар, топишмоқлар ҳамда тематик кечалар ўтказишга мўлжалланган Кимёга оид ўйинлар ва фокуслар, бошқотирмалар, сканвордлар, кроссвордлар ва анаграммалар, кимёвий мазмундаги шеърий топишмоқлар, кимё ва кимёгарлар ҳақидаги фикрлар, шунингдек машҳур кишилар ҳаётига тегишли ҳангомалар келтирилган. Китобда интернетдан ва рўйхатда келтирилган адабиётлардан олинган суратлардан фойдаланилди.
Ички муқовада Наманган шаҳридаги 23 ўрта мактабда Кимё фанидан ўтказилган ЎЗМ нинг якуний қисми акс этган.
Муҳаррир: Абдуллаев Шавкат Воҳидович, кимё фанлари доктори, проф.
Йўлдошали Тошматов, кимё фанлари номзоди, доцент.
З.Холмирзаева, Наманган вилоят ПКҚТМОИ табиий фанлар таълми кафедраси катта ўқитувчиси.
ЭҲМ операторлари: Жобир Валиев, Бобир Дедамирзаев ва
М У Қ А Д Д И М А
Кимё – башарият саодати яширилган мўжизалар соҳасидир: тафаккурнинг буюк кашфиёт-лари айнан шу соҳада амалга ошажак.
М.Горький (рус ёзувчиси)
Кимё фани нақадар жиддий, аниқ ва ҳаётнинг кўплаб соҳаларида керак бўлишини эътироф этмайдиган маълумотли одамни топиб бўлмаса керак.
Башариятнинг бир неча минг йиллик кўҳна тарихи далолат берадики, жуда қадим замонлардан бери одамлар теварак – атрофдаги табиат билан узлуксиз равишда мулоқотда бўлиб, унга кимё воситасида таъсир этганлар ҳамда ўзлари учун зарур материал ва маҳсулотларни олганлар, бунга мисол тариқасида металл эритиш, шиша ва сопол, газламалар учун бўёқ тайёрлаш, тери ошлаш, нон ёпиш, ҳаётни узайтирадиган универсал дорини(ҳаёт элексирини) топишга, оддий металларни қимматбаҳо металларга айлантириш, чидамли қурол-яроғ яратиш учун чидамли ва пишиқ металларни топиш масалалари билан қизиққанликларини келтириш мумкин. Жуда қадимдан бошлаб кимё инсон фаолиятининг соҳаси ҳисобланган, хозирги тасаввуримиздаги фанга айланиши учун минг йиллар керак бўлди.
Кимёвий билимларнинг кўлами жуда ҳам кенг, кимё дунёни ташкил этган элементларни ҳам, шу элементлардан ҳосил бўлган ҳар хил оддий ва мураккаб моддаларни ҳам, уларнинг бир-бирига айланишига доир мураккаб қонунларни ҳам ўрганади.
Хозирги кунда кимё фанининг ўнлаб тармоқлари ва унинг бошқа фанлар билан алоқаси, ҳаётнинг жуда кўп тармоқларида қўлланиши ҳам маълум. Айтиб ўтилган муаммоларни онгли ва изчил ҳал этиш учун эса кимёвий билимларни қунт билан чуқур ўрганиш зарур бўлади. Бунинг учун эса ўқувчиларда кимё фанига қизиқиш уйғотиш энг актуал масалалардандир.
Ушбу китобда ана шундай масалалар, яъни ўқувчиларни кимё фанига қизиқтириш учун зарур бўлган турли хил усуллардан фойдаланиш йўлларини очиб беришга ҳаракат қилинди.
Китобда – “Менделеевнинг элементлар даврий системаси” га бағиш-ланган кимё кечасининг сценарийси, кимёвий элементларга, уларнинг турли хусусиятларига бағишланган, йод танқислиги ва темир анемиясига бағишланган, Нобел мукофоти ва Нобел мукофоти совриндорларига, кимёгарлар олимларга бағишланган қизиқарли шеърий викториналар, интермедиялар, хазил қўшиқлар, турли хил бошқотирмалар, ҳангомалар, олимлар ҳаётига оид қизиқарли маълумотлар келтирилган.
Кимё фанини ўқитишдек жиддий ва масъулиятли вазифани амалга ошириш кимё муаллимининг зиммасига юкланган бўлгани учун, ҳар бир ўқитувчи ўз фанининг фидоийси бўлиши, ўқитиш жараёнида мавжуд имкониятлардан моҳирлик билан фойдаланиши, бунинг учун эса ўз устида мунтазам ишлаши лозим бўлади.
Муаллимларнинг муҳим вазифаларидан бири ўқувчилардаги кимё фанига бўлган лоқайдликни бартараф этиш, бу фан улар ўйлаганидек қийин ва зерикарли бўлмасдан, нақадар қизиқарли ва гўзал, жозибадор ва нафосатли жумбоқларга бой эканини ўқитиш жараёнида намоён этиш, кимёнинг сеҳрли оламини ҳар томонлама очиб беришдир.
Ўқитувчилар ўқувчиларнинг адабиётга, шеъриятга бўлган қизиқиш-ларини, турли жозибали муаммоларни ҳал этишга иштиёқлари зўрлигини эътиборга олиб, хилма-хил қизиқарли ва мантиқий масалаларни насрий ва назмий йўл билан баён этиши, нафис ва равон мисрларда тушинтириши, бунинг учун уларнинг ўзлари ҳам шеърият ва риёзиёт мухлиси бўлишлари шогирдларининг кимё фанига бўлган қизиқишини янада орттиради.
Юқорида зикр этилган масалаларни режали равишда амалга оширмоқ учун ҳар бир муаллим ўз ўқувчиларига кимё фанидан тўгарак ташкил этиши ва мунтазам равишда машғулотларни ўтказиб бориши зарур. Тўгарак машғулотларида қадимий алломаларнинг ҳаёти ва ижоди билан таништириш, уларнинг кимё фанига қўшган хиссаларидан хабардор этиш билан ўқувчиларда аждодларимизга нисбатан фаҳрланиш хиссини уйғотишга ҳаракат қилиш лозим.
Тўгарак машғулотларида кимёнинг бошқа фанлар – математика, физика, биология, география, адабиёт ва бошқалар билан алоқаси ҳақида маълумотлар бериб бориш фойдали.
Тўгарак машғулотларининг йил охиридаги якуний жараёнида кимё кечаси ўтказиш мақсадга мувофиқ. Кечани ўткир зеҳнлилар мушоираси, бирор алломанинг ҳаёти ва ижодига, бирор қизиқарли кимёга оид мавзуга бағишланган тадбир сифатида ўтказса ҳам бўлади.
Кечани ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўриш ва кечанинг ҳар бир номерини дид билан танлаб, қизиқарли қилиб ўтказишга ҳаракат қилиш керак. Кечани ўтказишда ўқувчиларнинг шеъриятга қизиқишларини эътиборга олиб, кўпроқ назмий маълумотлардан фойдаланиш, шеърий баён этилган кимёвий масалаларни кўриш фойдали бўлади, бу усул кечанинг зерикарли бўлмаслигини таъминлайди, юқори савияда ўтишига омил бўлади деган фикрдамиз. Ушбу китобда тавсия этилаётган мавзуларни ва баёнлаш усулларини бир кўрсатма сифатида қабул қилиб, ҳар ўқитувчи ўз нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда тадбир ўтказиши мақсадга мувофиқ бўлади. Китоб матнини нашрга тайёрлашда яқиндан ёрдам берган профессор Абдуллаев Шавкат Воҳидовичга ва кимё кечасини ўтказиш ҳақидаги самимий маслаҳатлари учун Наманган шаҳридаги 32 умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Манзура Адашбаеваларга чин дилимиздан миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.
Китобдан:
- Кимё кечаларни ўтказишда;
- Кимёга оид эрталикларда;
- Оммавий тадбирларда;
- Кимё хонасини безашда;
- Кимё тарихини ўрганишда;
- Деворий газетада;
- Илғор педагогик технологиялардан фойдаланиб ноанъанавий дарс ўтишда ва ўқувчилар фаоллигини оширишда фойдаланса бўлади деб ҳисоблаймиз.
ОЛИМЛАРНИНГ ИЛМ – ФАН ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИДАН
Кимё – башарият бахти яширинган мўъжизалар майдонидир: тафаккурнинг энг буюк кашфиётлари айнан шу соҳада амалга ошажак.
М.В.Ломоносов
Кимё ўз қўлларини инсонлар ишларига кенг ёйгусидир.
М.В.Ломоносов
Жисмларнинг хоссалари, шунингдек элементлар бирлашмаларининг хоссалари даврий боғлангандир, алгебраик тил билан айтадиган бўлсак – элементлар атомлари массалари катталигининг даврий функциясини ташкил этади.
Д.И.Менделеев
Мен ўзим қилишим зарур бўлган барча нарсани қилдим.
Колумб (Генуэзиялик денгизчи)
Ростлигига кафил бўлаоладиган нарсаларим билан қаноатланишни афзал биламан.
Николай Коперник (Поляк астрономи)
Менинг ишларим - чин устоз бўлган содда ва соф тажрибалардан туғилган.
Леонардо да Винчи (Итальян рассоми,
ҳайкалтороши, архитектори, олими ва инженери)
Энг кўпи билан тўртта фан менинг номимни машҳур қилди: Даврий қонун, газлар таранглигини ўрганиш, аралашмаларни ўзаро боғлиқ деб англаш, ”Кимё асослари”. Менинг барча бойлигим шу ерда. Улар ҳеч кимдан олиб қўйилмаган, ўзим яратганман, улар менинг болаларим, мен уларни худди болаларимни қадрлагандек қадрлайман.
Д.И.Менделеев (рус кимёгари)
Фан ва ақлнинг тинчликдаги қудратига ишонган холда, у (Пьер Кюри) ҳақиқатни излаш учун яшади.
Мария Складовская – Кюри (француз физиги ва кимёгари)
. Эришилган нарса қанчалик оз бўлмасин – бу ютуқдир.
Пьер Кюри (француз физиги ва кимёгари)
. Кузата олиш лаёқати буюк туҳфадир.
Лёббок (инглиз табиатшуноси)
Тажриба – мана шу муҳимдир.
Лихтенберг (немис физик олими)
Ҳақиқат сокинликда, уни излаётган кишигагина намоён бўлади.
Д.И.Менделеев (рус кимёгари)
Экспериментал ишларда, фактлар ҳар қандай шубҳалардан ҳоли бўлишга мажбур қилмагунча, иккиланиш зарур.
Ақлга хотиржамлик эмас, машқлар куч бахш этади.
Поп (инглиз шоири)
Ўз ишингни қил ва ўзингни англаб ет.
Платон (қадимий юнон файласуфи)
Ким кимёдан бошқа нарсани тушунмаса, у уни ҳам етарлича тушунмайди.
Георг Лихтенберг (Немис мутафаккири)
Мақсадга тажрибалар орқали бориш ва хатолардан ўрганиш керак.
Эдисон (америкалик электротехник, кашфиётчи)
Қандайдир ишни тўғри ва яхши бажариш учун , уни қилишни билиш керак.
Эпиктет(римлик файласуф)
Бошқалар сезмаган жойда бирор нарсани кўраолиш – бу талантдир.
Д.А.Гранин (рус ёзувчиси)
Илғор технологияларнинг бош мақсади – ташландиқ ва фойдасиз нарсалардан фойдали нарсаларни ишлаб чиқариш усулларини излаб топишдир.
Д.И.Менделеев
Одам ўз фанини бирор кишига ўргатмагунича ҳеч қачон ўз фанини яхши билолмайди.
П.Л.Капица(рус физиги)
Билимларга юзаки қарашдан қўрқинч – бу сизга ижод йўлини тўсиб қўяди.
Г.И Марчук (рус физиги ва математиги)
Ҳаётга ўнлаб кўзлар билан қаранг . Ўз заҳирангиздаги ва ўз дўстларингиз заҳираларидаги фактлардан фойдаланинг.
В.А Обручев (рус геологи ва географиги)
Меҳнат ҳаёт чироғига мой қуяди, тафаккур эса уни ёндиради.
Беллерс (инглиз иқтисодчиси)
Фан бир тугундир . Фан ҳам унинг татбиқлари ҳам муҳим.
А.Н.Бах (немис бастакори)
. Фан – системалаштирилган билимлардан иборат.
Л.С Берг (рус физикогеографи ва биологи)
Менингча энг катта кашфиётларни, молекуляр биокимё соҳасида “жонсиз – жонли”лар чегарасида ва астрономияда кутиш мумкин.
И.П Алимарин (рус кимёгар–аналитиги)
Завод кимёси энергияни нобуд қилади, табиат кимёси эса уни тўплай-ди. Жонли табиатга эргашиш келажакнинг кимёсидир.
А.Е.Арбузов (рус органик кимёгари)
Уруғи келажакда экиладиган пишган донни боғлашга эришган киши бахтлидир.
К.М.Бэр (рус табиатшуноси)
Ҳар бир муаммони ҳал қилгач, худди аввалгидек, қолган муаммолар-ни нима қилиш масаласи буюк сир бўлиб қилаверишига ишонаман.
Дирак (инглиз физиги)
Бизнинг барча билимларимиз тажрибадан бошланиши шубҳасиздир.
Кант (немис файласуфи)
Темир, татбиқини топмаса, занглайди, оқмас сув ё ачийди, ёки совуқда музлайди, инсон ақли татбиқини топмаса, қурийди.
Леонардо да Винчи
Битта тажрибани тасаввурда пайдо бўладиган минглаб фикрлардан юқори қўяман.
М.В Ломоносов (рус физиги кимёгари)
Шундай вақт келадики, биз жуда содда нарсаларни билмаганлигимиз учун авлодлар ажабланишади.
Сенека (рим сиёсий арбоби, файласуф ва ёзувчи)
Биз учун табиатшунослик – бутун дунёни қуёшга юз буришига қаратаоладиган ягона ричагдир.
М.Горький (рус ёзувчиси)
Моддий танқисликка ёрдам бериш мумкин, қалб қашшоқлиги мумкин эмас.
Монтень (француз файласуфи)
Менинг ягона кучим – бу менинг тиришқоқлигимдир.
Луи Пастер (француз микробиологи ва кимёгари)
. Менинг ишим қанча кўп бўлса шунча кўп ўқийман.
Майкл Фарадей (инглиз физиги)
Мен кашф этаётиб ўргандим.
К.Э.Циолковский (рус аэродинамиги, ракета техниги, планеталараро мутахассис)
Менга от ҳам, яхта ҳам керак эмас, булар учун менинг вақтим йўқ. Менга устахона керак.
Эдисон (Америкалик электротехник кашфиётчи)
. Мен ҳамма вақт – исботлашим мумкин бўлмаган ҳеч нарса ҳақида гапирмаслик, истагида бўлганман.
К.М.Б Бэр (рус табиатшуноси)
Улуғ истеъдод – энг олий даражадаги сабр – тоқатдир.
Бюффон (француз табиатшуноси)
Агарда олим сизга: “Бу охири; бошқа ҳеч нарса қўшиш мумкин эмас”, – деса у ҳолда у энди олим эмас.
Гулд (Америкалик қутбшунос)
Одамларни бахтли қилувчи нарса танадаги кучлар ҳам ва гуллар ҳам эмас, балки ҳақлик ва кўпқиррали донишмандликдир.
Демокрит (қадимий юнон файласуфи)
Маълум даражада телба бўлмаган доҳий (гений) ҳалигача бўлган эмас.
Сенека (Рим давлат арбоби, файласуфи ва ёзувчиси)
. ..Ижод этиш, яратиш – биларман, ақлли одамларнинг ишидир.
К.А.Тимирязев (рус табиатшуноси)
Тадқиқотчига ҳафсала пир бўлиши мувофаққиятсизликлар таниш. Бироқ муваффақиятсизликларни яхшилаб таҳлил этилса, улар муваффақи-ятга эришиш учун омил бўлиши мумкин.
Флеминг (инглиз микробиологи )
. Севган предметидан энг кўп лаззат оладиган одамлар, ҳар эҳтимолга кўра, бу фанни максимал даражада бойитиши ва ривожлантириши мумкин.
Холдейн (инглиз биологи)
Мен ҳиқиқатан ҳам фанга ишонаман, унда мақсад ва ҳаёт бор. Фандаги жуда кичик ютуқ учун ҳам ҳаётимни бериш ачинарли эмас.
Н.И.Вавилов (рус генетиги, ўсимликшуноси, географи)
Агар нодонлик кўпинча ишончсизлик ва нафрат туғдирса, билим – биродарликка элтади, ҳақиқат – ёруғликка олиб боради.
Фредерик Жолио–Кюри (француз
физиги, жамоат арбоби)
Устознинг бош хусусияти – саҳийлик бўлмоғи лозим.
П.Л.Капица (рус физиги)
. Олим фанни ташлаб кетиш ҳақига эга эмас. Ҳар нарса бўлганда ҳам, жон танадан чиқаётганда ҳам, барибир – ишлаш керак.
Пьер Кюри (француз физиги)
. Баъзан мен ўзимга қарши чиқаман, аммо ҳиқиқатга . мен ҳеч қачон қарши чиқмайман.
Монтень (француз файласуфи)
Яхши фикрлашга ўрганайлик – аҳлоқнинг асосий принципи шудир.
Блез Паскаль (француз файласуфи
физиги ва математиги)
Жуда ҳам озчилик одамлар, айниқса энг машҳурлари чин дилдан ва очиқ: “билмайман”, – дейишга қодир эмаслар.
Д.И.Писарев (рус публицисти, файласуфи)
Ҳақиқатни топиш фаолиятимизнинг мақсади бўлиши лозим: бу – ҳақиқатга лойиқ бўлган ягона мақсаддир.
Пуанкаре (француз физиги, файласуфи)
Мен учун номус, ор ҳамма нарсадан , ҳатто муваффақиятдан қиммат-лироқдир.
К.Э.Ц Циолковский
Инсон кўз олдига келтириши мумкин бўлган барча нарсани, бошқалар ҳаётга татбиқ этаоладилар.
Верн Жюль (француз ёзувчиси)
Маданият тарихи бизга ўргатадики, барча фантастик нарсалар вақт ўтиши билан реалликка айланади.
П.Л.Капица (рус физиги )
Тасодиф – етук ақлларгагина ёрдам беради.
ИЛМИ КИМЁ МАДҲИ
Кимё – башарият саодати яширилган мўъжи-залар соҳасидир: тафаккурнинг буюк кашфиёт-лари айнан шу соҳада амалга ошажак.
М.Горький (рус ёзувчиси)
Жуда қадим замондан,
Маълумдир илми кимё.
Инсонга ҳар томондан
Фойдасидир бир дунё.
Барқ тушиб ёнгач ўрмон ,
Инсонлар топган олов.
Ўтса ҳамки минг замон
Оташ инсонга ялов.
Едилар пишган таом
Инсон зоти хавондан,
Фарқланиб кетди тамом.
Кашф этилди кетма–кет,
Туну кун изландилар.
Гохо топдилар жазо,
Буткул тадқид этдилар.
Бу кун мавжуд атир–упа
Неча юз хил бўёқлар.
Сочу, дудоқ яноқлар.
Яратилгач суньий тола,
Минг турдаги матолар.
Ёшлар каби либосдадир,
Хатто чоллар, момолар.
Олов боис яратилди,
Сопол, чинни буюмлар,
Пластмасса , биллур, ойна,
Кимё боис тайёрланар,
Таомларнинг минг тури.
Сирка–ю, нон, ичимликлар,
Кашф этилгач таомларни,
Узоқ асрашнинг йўли,
Дори –дармоннинг мўли.
Кимё боис олға кетди,
Улар боис минглаб дарддан,
Башар топди ҳалослик.
Кимё боис тафтиш бўлди,
Қоннинг барча асрори,
Ушбу кунда даф этилар,
Қоннинг юзлаб ағёри.
Ушбу кунда яратилган,
Ўнлаб дори, ўғитлар,
Наф олувчи фойдали дон,
Ўлар – ёввойи ўтлар.
Олам юзин безамоқда,
Осмон ўпар бинолар.
Кашф этилгач ўта янги
Пайдо бўлди минг хил мошин,
Самони қучмоқ сири.
Порохни кашф айлагач,
Ундан топди кушойиш,
Минглаб иш интихоси.
Бу кун маълум минглаб хилда,
Кир ювиш кукунлари,
Хулоса шу: – Башарият –
Кимё илми жило бериб,
КИМЁГАР ОЛИМЛАРЛАР ҲАҚИДА ВИКТОРИНА САВОЛЛАРИ
- Атом тузилишининг
Қайси буюк олимлар
- Газлар атом илмини
Олди кимёвий илм?
- Алколлоидшунослар
Неча минг ўсимликни
Ўргангандир бу олим?
- Айтингиз, қайси аёл
Икки бора совриндор?
- Ким у – физик, кимёгар,
- Ким у – илмий кимёнинг
Унга маълум бўлганди
Йигирма уч модда сири?
- Айтингчи, қайси олим
Сўнг физика, кимёда
Бўлгандир илми дароз.
- Массаларнинг сақланиш
Қонунни айтиб беринг,
Сизда бут бўлса илм?
9. Кимёвий элементлар
Тизимин ким яратган?
Кимёдан бошқа яна
Нимада донг таратган?
1. Резерфорд ва Бор. Протон ва Нейтрон ядрода, электрон қобиқ – орбитада. 2. Жон Дальтон – инглиз физиги ва кимёгари. 3. С.Ю.Юнусов, 4 минг ўсимликни ўрганган, алколлоидларнинг тиббиётда қўллани-лишида роли катта. 4. Мария Складовская – Кюри (1867–1934). 5. М.В.Ломоносов (1711–1765). 6. Антуан Лоран Лавуазье. 7. Майкл Фарадей (1791–1867). 8. М.В Ломоносов 1748 йилда. 9. Д.И. Менделеев; Аэродинамика ва авиацияда.